Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Солиқлар «пластикдан» сўзсиз ундириб олинмайди

09.01.2019

Читать на русском языке

 

Солиқ органларига солиқ қарздорлигини жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан сўзсиз ҳисобдан чиқариш ҳуқуқини берувчи норма бекор қилинди.

 

Ўтган йил июнь ойида давлатимиз раҳбари давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган. Унинг бандларидан бирида солиқчиларга юзага келган солиқ қарздорлигини солиқ тўловчи-жисмоний шахсларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварақларидан сўзсиз ҳисобдан чиқариш ҳуқуқи берилган. Бунда ҳисобдан чиқариладиган сумма ойига 2 ЭКИҲдан кўп бўлмаслиги керак (26.06.2018 йилдаги ПҚ–3802-сон қарорнинг 7-банди 5-хатбошисига қаранг).

 

Бироқ норма амалда қўлланмади:

 

биринчидан, расмий-юридик нуқтаи назардан олганда, ушбу ваколат қонун ҳужжатларида назарда тутилиши керак. Кам деганда, Солиқ кодексининг 63-моддасига тегишли тузатишлар киритиш зарур эди. Бироқ Кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар умумий пакетида (24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонунга қаранг) улар акс этмади.

 

Бунинг устига, ушбу ваколатни амалга оширишнинг аниқ механизмини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш талаб этилар эди. Тегишли лойиҳани муҳокамага қўйиб, бунга уриниб кўрдилар. Муҳокама давомида унга доир 57 та фикр-мулоҳаза ва таклиф келиб тушганлиги қисман ҳужжатнинг сифати ҳақида гувоҳлик беради. Шарҳ тайёрлаш жараёнида портал экспертида ҳам саволлар юзага келди.

 

иккинчидан, солиқ органларига бундай ваколат бериш ғоясининг ўзини нафақат оддий фуқаролар, балки ҳокимият вакиллари ҳам маъқулламадилар. Хусусан, Марказий банк идоравий манфаатлар бошқа соҳалар ёки умуман мамлакат иқтисодиёти ривожига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак дея фикр билдирди.

 

Эҳтимол, ушбу омиллар солиқчиларга қарздорликни сўзсиз ундириб олиш ҳуқуқини берган норма 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотишига хизмат қилгандир (26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарорга 34-илованинг 15-бандига қаранг).  

 

Олег Заманов.



 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах