Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

МБда солиқ қарзини сўзсиз ундириш юзасидан муносабат билдирилди

20.12.2018

Рус тилида ўқиш

 

Илгари регулятор “Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низом” лойиҳаси юзасидан ўз эътирозларини билдирган ва уни қайта ишлаш зарур деб ҳисоблайди.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат лойиҳаси 17 декабрь куни ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. Унинг шарҳи билан танишишни таклиф қиламиз. Жамоатчилик муҳокамаси 2019 йил 2 январь куни ниҳоясига етади.  Айни пайтда унга 34 та фикр-мулоҳаза ва таклифлар тушди.

 

Марказий банкнинг маълум қилишича, у ўз эътирозларини лойиҳа ишлаб чиқувчиси – Давлат солиқ қўмитасига билдирган. Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк карталаридан сўзсиз ундириш тартиби бўйича қонуний ва шаффоф механизм мавжуд эмаслиги сабабли, ҳужжат лойиҳасини қонун ҳужжатларига, хусусан Фуқаролик кодекси нормаларига мувофиқлигини таъминлаш лозим.

 

Қандай эзгу мақсад кўзланган бўлишидан қатъи назар, идоравий манфаатлар бошқа тармоқлар ёки бутун мамлакат иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир етказмаслиги зарур. Марказий банк, ўз навбатида, таклиф этилаётган ўзгартиришларга банк сири ва банк тизимига бўлган тўлақонли ишончни сақлаб қолиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратади, дейилади хабарда.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16