Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда яна нималар ўзгарди

09.12.2020

Читать на русском языке

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (9.02.2017 йилдаги 66-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартиришлар ва қўшимчалар 2.12.2020 йилдаги 763-сон ВМҚ билан киритилди. Улар қарор эълон қилингандан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи ва йиғимлари миқдорлари қандай ўзгарганлиги ҳақида илгари хабар берилган эди.

 

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга бошқа асосий ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

 

1. Низомнинг 19-бандига қуйидаги хатбошилар қўшилди, уларга асосан:

  • банклар Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг талабларидан келиб чиқиб, ариза берувчиларни масофадан туриб идентификация қилиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар мавжуд бўлганда, муассислари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларга миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин;
  • банк ҳисобварағи тизимда жойлаштирилган банк ҳисобварағи шартнома офертасини акцептлаш йўли билан очилади.

 

2. 40-банд қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун қуйидаги асослар билан тўлдирилди:

юридик шахснинг манзилини ўзгартириш билан боғлиқ қайта рўйхатдан ўтказишда - БҲМнинг 300 бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжудлиги ёки амалга оширилган товар айланма ёхуд товарлар импорти бўйича реализация ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилмаганлиги, шунингдек, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда топширмаганлиги;

улушнинг бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ қайта рўйхатдан ўтказишда - муассиснинг муассислар рўйхати ўзгаришига розилиги мавжуд эмаслиги.

 

3. Ўз навбатида, 41-банддан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос - хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассислари таркибида чет эллик юридик шахснинг мавжуд эмаслиги – янги таҳририда мавжуд эмас.

 

4. Юридик шахс тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза шакли III1-“Мижознинг бенефициар мулкдори тўғрисида сўровнома”, шунингдек VII1-“Ходимларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш” бўлимлари билан тўлдирилди. Шу тариқа, давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда тадбиркор ходимларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўяди.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.03.2021 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах