Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Илмий ҳамкорлик реестри»га қандай кириш мумкин ва бу компанияларга нима учун керак Статистик ҳисоботни қандай тақдим этиш керак Пудрат шартномаларини my3.soliq.uz тизимида рўйхатдан ўтказиш бўйича бухгалтерлар учун амалий тавсиялар
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
10.07.15

Валютани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тартиби ўзгарди

Марказий банк бошқарувининг қарори билан (Адлия вазирлиги томонидан 3.06.2015 йилда 2678-сон билан рўйхатга олинган) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги янги Низом тасдиқланди.

09.07.15

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш қоидалари ўзгарди

Президентнинг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига асосан микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларида текширув ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

09.07.15

Улгуржи ва улгуржи-чакана савдони амалга оширувчи корхоналар учун ЯСТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2270-сон Қарорининг 10-2-иловасига мувофиқ, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, шу жумладан микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловининг 2015 йилги ставкалари тасдиқланган.

09.07.15

Йиллик текширувлар режа-жадвали тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўзининг сайтида 2015 йилда хўжалик юритувчи субъектларни текшириш режа-жадвалини эълон қилди.

09.07.15

Хорижга чиқишни чеклаш тўғрисида онлайн тарзда билиш мумкин

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолияти моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан янги интерактив хизмат жорий қилинди.

09.07.15

Касаллик варақалари янгича тарзда берилади

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан (АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатга олинган) меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги янги Йўриқнома тасдиқланди. Аввал амалда бўлган Йўриқнома (19.01.2000 йилдаги 873-сон) ўз кучини йўқотди.

08.07.15

Имтиёзли даврда обуна қандай имкониятларни очади?

NORMAл газеталар – бу нафақат экспертлар шарҳлари билан ҳуқуқий ва иқтисодий тематикадаги энг долзарб ахборот, балки «Norma» компаниялар гуруҳидан кўпгина фойдали бонуслар ҳамдир.

25.06.15

“Ёз – ўқиш учун соз!” акцияси: талабалар учун чегирма тақдим этиладиган курслар

«Норма» профессионал ривожланиш маркази июль, август ва сентябрь ойлари учун акция эълон қилади.

21.05.15

Қаттиқ маиший чиқиндиларни чиқариб ташлаш учун тарифлар ошади

«Махсустранс» давлат ишлаб чиқариш бошқармасининг маълум қилишича, 2015 йил 1 июндан қаттиқ маиший чиқиндиларни чиқариб ташлаш учун тарифлар ошади.

20.05.15

Рецептсиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати қисқартирилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан (Адлия вазирлиги томонидан 11.05.2015 й.да 2671-сон билан рўйхатга олинган) шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситалари Рўйхати тасдиқланди

19.05.15

Тадбиркорлар учун давлат хизматлари “бир дарчада” амалга оширилади

Президентнинг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони билан тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини ташкил этиш тасдиқланди.

19.05.15

Бизнесменларга суд ҳимоясининг қўшимча кафолатлари тақдим этилди

Президентнинг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони билан тадбиркорлик субъектларига уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини хўжалик судларида ҳимоя қилиш билан боғлиқ қўшимча кафолатлар тақдим қилинди.

30.04.15

«Менинг шаҳрим» абитуриент ва бизнесмен учун

«Норма» профессионал ривожланиш марказида «Менинг шаҳрим» сериясидаги маҳсулотлар ва мазкур лойиҳанинг янгиликлари ҳамда унинг келгуси режаларига бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

30.04.15

«Norma» нашриётининг янги маҳсулотлари сотувда

2015 йил апрель ойида «Norma» Иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти «Солиқ қонунчилигида янги. 2015 йил» ва «Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунига шарҳлар» деб номланадиган иккита китоб чиқарди.

21.04.15

Электрон тестларни Click орқали харид қилиш имконияти

«Менинг шаҳрим. Таълим» сериясидаги дастурий маҳсулотларни энди уйдан чиқмасдан, Click.uz тўлов тизимидан фойдаланган ҳолда харид қилиш мумкин.

21.04.15

Электрон тестларни Click орқали харид қилиш имконияти

«Менинг шаҳрим. Таълим» сериясидаги дастурий маҳсулотларни энди уйдан чиқмасдан, Click.uz тўлов тизимидан фойдаланган ҳолда харид қилиш мумкин.

17.04.15

Эзгу анъаналарни тиклаб

Норма компанияси ўз муштарийлари ва мижозларига навбатдаги бонусни тақдим этади

13.04.15

“Менинг шаҳрим. Таълим” сериясидаги дискларни қаердан харид қилиш мумкин?

Фойдаланувчилар учун қулайлик бўлиши учун “Менинг шаҳрим” лойиҳаси лицейлар/коллежларга, шунингдек

09.04.15

«Norma» дастурида янги имкониятлар! Синаб кўринг – сизга маъқул бўлади...

Яқин кунларда фойдаланувчилар бир қатор муҳим янгиликлар билан тўлдирилган Норма тизимларининг янгиланган дастурий қобиғини оладилар.

01.04.15

Абитуриентлар учун тестлар: улгуржи ва чакана усулда

Фойдаланувчиларда «Менинг шаҳрим. Таълим» сериясидаги анъанавий дисклар билан бир қаторда маълум фанлар бўйича тестларни танлаш асосда сотиб олиш имконияти ҳам пайдо бўлди.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

Йўл ҳара­ка­ти қоида­ла­ри­ни буз­ган­лик учун жа­ри­ма ўрни­га огоҳлан­ти­риш: МЖТКда ни­ма­лар ўзгар­ди

Бир қатор енгил қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган янги тузатишлар билан маъмурий огоҳлантириш институти жорий этилмоқда, шунингдек камералар томонидан қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати ва жазо чораларини қўллаш муддатлари аниқлаштирилмоқда.

1 фев­рал­дан ни­ма­лар ўзга­ра­ди

Norma.uz портали 2026 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Яго­на иж­ти­мо­ий ре­естр иш­га ту­ши­рил­ди: оила­лар­ни қўллаб-қув­ват­лаш яна­да ман­зил­ли­роқ бўла­ди

Реестрда эҳтиёжманд оилалар ва давлат кўмагини олувчилар тўғрисидаги маълумотлар бирлаштирилган. Янги тизим уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳисобга олишни автоматлаштиради, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашни соддалаштиради.

Са­но­ат ко­опе­ра­ци­яси ва дав­лат ха­рид­ла­ри – яго­на бошқарув ос­ти­да

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари тизимини кенг кўламда ислоҳ қилиш бошланмоқда. Президентнинг янги фармонида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигини ташкил этиш, қўшилган қиймат занжирларини жорий этиш, йирик лойиҳаларда кичик ва ўрта бизнес иштирокини кенгайтириш кўзда тутилган.

Те­ле­ком­му­ни­ка­ция хиз­мат­ла­ри­ни кўрса­тиш қоида­ла­ри­га ўзгар­ти­риш­лар ки­ри­тил­ди

Мобил операторларга абонентнинг розилигисиз хизматларни улаш тақиқланди, оператор ва абонент ўртасидаги шартномани бекор қилиш муддати эса 2 ойдан 1 йилгача узайтирилди.

Ёш­лар­ни ва­тан­пар­вар­лик руҳида тар­би­ялаш дас­ту­ри тас­диқлан­ди

Мамлакатимизда болалар ва ёшларда миллий ўзликни англаш ва фуқаролик масъулиятини шакллантириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан таълимнинг барча босқичларида – боғчалардан тортиб олий ўқув юртларигача тарбиявий ишларнинг янги механизмлари тасдиқланди, шунингдек, ҳар ҳафталик мажбурий "Келажак соати" жорий этилди.

Ўзбек ти­ли­ни би­лиш фуқаро­лик­ни олиш­га ёр­дам бе­ра­ди

Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Таълим ва малакаларни баҳолаш илмий-амалий маркази шуғулланади.

Баъ­зи та­ла­ба­лар­га ётоқхо­на ха­ра­жат­ла­ри қоп­лаб бе­ри­ла­ди

Муайян тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар ётоқхоналарида яшаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

2026 йил­да кам­бағал­лик­ни қисқар­ти­риш бўйича ком­плекс чо­ра-тад­бир­лар тас­диқлан­ди

Чора-тадбирлар аҳоли даромадларини ошириш, иш ўринларини яратиш ва ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган. Улар фермерлар, оилавий бизнес ва маҳаллалар учун янги субсидия ва кредитлар, шунингдек, бандликни легаллаштириш ва профессионал таълим сифатини оширишни ўз ичига олади.

Яшаш жойи маъ­лу­мот­ла­ри­ни ту­за­тиш тар­ти­би сод­да­лаш­ти­рил­ди

Вазирлар Маҳкамаси фуқароларнинг яшаш жойи ва рўйхатга олинган шахслар тўғрисидаги маълумотларни таҳрир қилиш тартибини белгиловчи маъмурий регламентни тасдиқлади. 2026 йил март ойидан бошлаб аризаларни электрон шаклда топшириш мумкин бўлади ва давлат ахборот тизимлари интеграцияси туфайли маълумотларни қайта ишлаш тезлашади.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
testing@example.com: 13.01.26 04:49:37
Шарҳлар: 4075
ўқиш

24.09.13
testing@example.com: 13.01.26 04:49:34
Шарҳлар: 4075
ўқиш

24.09.13
testing@example.com: 13.01.26 04:49:31
Шарҳлар: 4075
ўқиш

24.09.13
testing@example.com: 13.01.26 04:49:29
Шарҳлар: 4075
ўқиш