Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нима учун Xolis рақамли платформаси томонидан ушлаб қолинган ЯТТ солиқлари бўйича боқиманда юзага келади Фойдаланилмаётган НКМни рўйхатдан чиқариш масаласи: тадбиркорлар қандай қилиб муаммолардан қочишлари мумкин?Ижтимоий солиқни ким ва қандай даромадлар бўйича тўлайди

2026 йилда камбағалликни қисқартириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди

10.02.2026

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 05.02.2026 йилдаги "2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-49-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор доирасида фермерлар ва томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари кенгайтирилмоқда. Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан хўжаликларни юқори даромадли маҳсулотларга ихтисослаштирган уста-фермерлар учун субсидиялар, шунингдек, эски боғларни реконструкция қилиш, янги дарахтзорлар барпо этиш, томчилатиб суғориш ва ёмғир сувини тўплаш тизимларини ўрнатиш харажатларини компенсация қилиш жорий этилади. Сув танқис ҳудудларда қудуқ қазиш ва қуёш панеллари ўрнатиш харажатларининг 70 фоизгача қисми қоплаб берилади.

 

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга 50 млн сўмгача, чорвачилик ва туризм маҳаллаларида 100-150 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади. Бунда кредит маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар ва хизматлар учун олдиндан тўлов талаби бекор қилинади.

 

2026 йил март ойидан бошлаб "Маҳалла лойиҳаси" дастури доирасида кредитлар бўйича фоиз ставкаларини компенсация қилиш, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари – уйларни иситиш, энергия тежовчи деразалар ва муқобил энергия манбаларини ўрнатиш жорий этилади.

 

Норасмий бандликка қарши кураш кучайтирилади. Қоидабузарликка йўл қўйган иш берувчиларга огоҳлантириш берилади, меҳнат шартномасини ихтиёрий равишда расмийлаштириб, ойлик иш ҳақини бир ой ичида тўлаган тақдирда, улар маъмурий жавобгарликдан озод этилади. Шу билан бирга, бундай қоидабузарликлар тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини пасайтирувчи омил бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.02.2026 йилдан кучга кирди.