Қандай гўштни сотиб бўлмайди
Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун, шунингдек ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш бўйича ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қоидалари тасдиқланди
Аттракционлардан фойдаланишдаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима солинади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тузатишлар киритилди (10.05.2019 йилдаги ЎРҚ–536-сон Қонун).
Шаҳарсозлик: лицензиялаш ва аккредитация қилиш
Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом ва Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди
Адлия вазирлиги турар жой бузилишида фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини назорат қилади
10 майдан 30 июнь кунига қадар фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича акция ўтказилади
Қиймати $10 млн дан ортиқ бўлган ДХШ лойиҳасининг концепциясини Ҳукумат тасдиқлайди
10.05.2019 йилдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” ЎРҚ-537-сон Қонун эълон қилинди
Ўзбекистон Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини ратификация қилди
Адлия вазирлиги давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 8 майда тегишли ЎРҚ–535-сон Қонун имзолангани ҳақида хабар берди
Пенсия картасининг қулай жиҳатлари
Ягона умумреспублика процессинг маркази ва «Халқ банки» пенсия карталаридан фойдаланишга доир янги имкониятларни жорий этди
Яқин 10 йил ичида мактабгача таълим соҳасида қандай ўзгаришлар рўй беради
Президентнинг 2019 йил 8 майдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди
Самарқандда Россия жисмоний тарбия университетининг филиали очилади
Президент 2019 йил 8 майда тегишли қарорни имзолади
Якка тартибдаги заргар-тадбиркорларга кўпроқ ҳуқуқ берилади
Президент 8 май куни ушбу тармоқни ривожлантириш ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга шароитни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди
Олий суд 40 та интернет-ресурсни экстремистик деб топди
Адлия вазирлиги ўз расмий сайтида уларнинг рўйхатини эълон қилди
Бир йил ичида «E-SUD» орқали 566 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди
Тизим 2018 йилдан фуқаролик ишлари бўйича 75 та туманлараро, туман (шаҳар) ва 14 та вилоят судларида фаолият юритмоқда
Коррупцияга тўқнаш келдингизми – хабар беринг
Адлия вазирлиги Телеграм-бот яратди, унинг ёрдамида адлия органларида коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш мумкин
Депутатлар тижорат банкларида МБ вакилининг бўлишига қарши
2 май куни депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайтида ушбу мунозара тафсилотлари эълон қилинди
ИИВ тизимида овқатланиш аутсорсинг шартларида ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.05.2019 йилдаги «Ички ишлар органлари тизимида овқатланишни ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 379-сон қарори қабул қилинди
15 кунда бухгалтер бўлинг ва 270 000 сўм совғани қўлга киритинг!
Юқори маош тўланадиган касбга эга бўлмоқчимисиз? Масофадан ишлаш ёки эркин иш режимига нима дейсиз?
«Made in Uzbekistan»: маҳаллий брендларни хорижда тарғиб қилиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги тўғрисида низом тасдиқланди
Солиқ идораси ҳисобланган иш ҳақининг электрон ҳисобини қандай юритади
Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низом тасдиқланди
Бош прокуратура тузилмасида янги бошқарма ташкил этилди
Унинг ходимлари Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат олиб боради
Олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун тавсияномалар қандай берилади
Уларни ички ишлар органларининг шаҳодатланган ходимлари, терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларининг фарзандлари олишлари мумкин
Технологик жиҳозлар импорти: имтиёзларнинг бир қисми бекор қилинади
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига тузатишлар киритилди
ИИВ академик лицейи абитуриентига тиббий маълумотнома қаерда берилади
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча беркитилади
Тошкент шаҳар ИИББ ўз сайтида муборак Рамазон ойи кунларида ҳар куни соат 20.00 дан 24.00 гача транспорт воситаларининг ҳаракати учун беркитиладиган кўчалар рўйхатини эълон қилди
Тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш тизими такомиллаштирилади
Президентнинг 2019 йил 6 майдаги қарори шу мақсадга қаратилган
Олимпиада иштирокчилари ва уларнинг ўқитувчиларига – пул мукофотлари ва устамалар
Президентнинг 3.05.2019 йилдаги ПҚ–4306-сон қарори иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этишга йўналтирилган
Маънавий-маърифий ишлар учун кўкрак нишони топширилади
Президент 3.05.2019 йилдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4307-сон қарорни имзолади
Эгаллаб олинган участкада иморат қураяпсизми – жаримага тортиласиз
МЖТКнинг 99-моддаси («Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш») янги таҳрирда баён этилди
Ўзбекистонда «Uz-IX» янги пиринг тармоғи ишга туширилади
«Ўзбектелеком» АК 2017–2019 йилларда Интернетда миллий контентни ривожлантириш дастури ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2017 йилдаги 625-сон қарори доирасида ушбу лойиҳани амалга оширади
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда
Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига ер солиғининг бир қисми қандай қайтарилади
2027 йилда Наманган вилоятида томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан юқори даромад олаётган фуқароларга ер солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича тажриба ўтказилади. Белгиланган талаблар бажарилганда тўланган солиқнинг 90 фоизи қайтарилади.
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Банкротлик жараёнида тадбиркорларга махсус ҳисобварақлар очилади
МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.
Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак
Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.
Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди
Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.
Конституциявий суд тўғрисида янгиланган Конституциявий қонун қабул қилинди
Президент 14.10.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги ЎРҚ-1181-сон Конституциявий қонунни имзолади.
Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади
Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 3 ноябрь№ 44
- 1 ноябрдан нималар ўзгаради
- Ичимлик суви ишлаб чиқариш ва етказиб бериш алоҳида ажратилади
- Олиб кирилгандан кейинги транспорт харажатлари: уларни божхона қийматидан чиқариш мумкинми?
- Пенсия тўлашни тўхтатиш, қайта ҳисоблаш ва олиш ёши тўғрисида...
- Чет эл хизмат сафарлари харажатлари қандай қопланади


