Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил III чорак учун 4-kb (qurilish, savdo, xizmat) ва 4-kb (savolnoma) шакллари бўйича кимлар статистика ҳисоботини топшириши керак Рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиш тартиби асосида почта манзилини онлайн ўзгартириш бўйича қадамма-қадам йўриқнома Ишланмаган вақт учун қайси тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилади – Buxgalter Pro

Коррупцияга тўқнаш келдингизми – хабар беринг

08.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Адлия вазирлиги Телеграм-бот яратди, унинг ёрдамида адлия органларида коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш мумкин. 

 

@antikorbot орқали Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги таълим муассасаларида ноқонуний ишлар, шу жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида хабар бериш мумкин бўлади.

 

Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.

 

Бунда Адлия вазирлиги қуйидагиларни эслатади:

  • туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш ЭКИҲнинг 20 бараваридан 60 бараваригача (4 054 600 сўмдан 12 163 800 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;
  • туҳмат қилиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, – ЭКИҲнинг 200 бараваригача (40 546 000 сўмгача) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.