Norma.uz портали 2026 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
* Суюлтирилган газ биржа савдосининг янги қоидалари жорий этилмоқда.
* Тошкент шаҳри ва вилоятнинг бир қатор туманларида иссиқхоналар учун газ таъминотида чекловлар ўрнатилмоқда.
* Бизнеснинг барча текширувлари фақат QR-код орқали рўйхатдан ўтган ҳолда ўтказилади.
* "Ақлли" боғларга" – солиқ имтиёзи.
* Автомобилни жарима майдончасидан QR-код орқали қайтариш мумкин.
* Балиқчилик хўжаликлари учун янги имтиёз ва преференциялар жорий этилмоқда.
* Солиқчиларни мижозларга йўналтирилганлик даражасига қараб баҳолаш мумкин бўлади.
* Карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратидан ўтказишда танлаб олишнинг автоматлаштирилган механизмидан фойдаланилади.
* Туман фермерлар кенгашлари ҳузуридаги Ҳисоб ва ҳисобот марказлари ёш фермерларнинг бухгалтерия ҳисобини 2 йил давомида бепул юритади.
* Саноат хавфсизлиги қоидаларини бузганлик ҳақида хабар берганлик учун жарима суммасининг 20 фоизи тўланади.
* Архивлар иши рақамлаштирилмоқда.
* Эски автомобилларни топшириш учун компенсация тўланади.
* Қарз ва омборда сақлаш шартномаларини солиқ органларида ҳисобга олиш мажбурий бўлади.
* Камёб ҳайвонларни овлашга вақтинчалик мораторий жорий этилмоқда.




