Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

1 мартдан нималар кучга кирди

04.03.2020

Рус тилида ўқиш

 

Ер участкаларини хусусийлаштириш, янги турдаги текширувлар, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига нисбатан қўшимча талаблар ҳамда иқтисодиёт, фан ва ижтимоий соҳадаги бошқа бир қатор ўзгартиришлар – шарҳимизда. 

 

Ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун кучга кирди

 

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган тартиб дастлаб Сирдарё вилоятида тажрибадан ўтказилди.

Бундан мақсад «қонун ишлашини» таҳлил қилиш, эҳтимолий ноаниқликларни ва амалиётда қўллашда салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлганбошқа жиҳатларни аниқлаш эди.

 

1 мартдан бошлаб ҳужжат кучга кирди ва республика ҳудуди бўйлаб амал қилмоқда.

 

Текширувлар сони кўпайди

 

Мартдан бошлаб ваколатли органлар қуйидагиларда текширувлар ўтказишга ҳақли:

  • хусусий тиббиёт ташкилотларида – лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан (даврийлиги – 2,5 йилда кўпи билан 1 марта, давомийлиги – 5 кундан ошмайди);
  • барча юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларда – ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши юзасидан (даврийлиги объектнинг ёнғин хавфлилигига қараб белгиланади, муддати – 10 кундан ошмайди).

 

Текширувларни фақат Текширувларни электрон рўйхатдан ўтказиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиб бизнес-омбудсман хабардор қилинган ҳолда ўтказиш мумкин. Бу, бир томондан, бизнесни асоссиз текширувлардан ҳимоя қилади, иккинчи томондан эса ушбу талабнинг бузилиши текширувчиларнинг ҳаракатлари ноқонунийлигини ва тегишли оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигини англатади.  

 

Инкассатор хизматларига ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилди

 

2018 йил кузда хўжалик юритувчи субъектларга нақд пул тушумини, унинг суммасидан қатъи назар, ўзлари топширишларига рухсат берилган эди. Ўша пайтда Марказий банк хизмати билан бир қаторда муқобил (хусусий) инкассатор хизматлари ҳам фаолият кўрсатиши мумкинлиги белгиланган.

 

Шунга қарамай, қонун ҳужжатларида ҳанузга қадар МБ инкассатор хизмати хўжалик юритувчи субъектлар-буюртмачилардан ўз хизматлари учун воситачилик ҳақини олишини тақиқловчи ва тижорат банкларига унинг харажатларини қоплаш мажбуриятини юклайдиган банд сақланиб қолган.

 

1 мартдан конструкция ўзгаради – инкассатор хизматлари учун шартнома бўйича буюртмачи, яъни ушбу хизматлар кўрсатиш ташаббускори: хўжалик юритувчи субъект ёки унга хизмат кўрсатувчи банк ҳақ тўлайди.

 

Илгари фойдаланишда бўлган индукцион печлар олиб кирилмайди

 

Ишлаб чиқарилганидан эътиборан божхонада расмийлаштирилгунига қадар уч йилдан ортиқ муддат ўтган, илгари фойдаланишда бўлган индукцион печлар ва камераларнинг (ТИФ ТН коди 8514 20 1000) Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланади.  

 

Бунда ишлаб чиқарилган йили ишлаб чиқарувчи заводнинг тегишли сана кўрсатилган техник паспорти билан тасдиқланади. Ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги ва товарларнинг давлат чегарасидан ноқонуний олиб ўтилиши учун импорт қилувчилар жавоб беради.


«WC»сиз ёқилғи қуйиш шохобчаси ишламайди 

 

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС), автомобилларга газ қуйиш станциялари (АГКС) ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари (АЁҚС) жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кечаю кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларисиз фаолият кўрсата олмайдилар.

 

Мазкур талабга риоя қилиниши қатъий назорат қилинади. Ҳуқуқбузарларга хом ашё етказиб берилмайди ва лицензияларининг амал қилиши тўхтатиб қўйилади.

 

Лимонзорларни барпо этиш учун субсидия олиш мумкин

 

Ҳукумат томонидан маҳаллий лимон бозорини ривожлантириш истиқболлари назарда тутилган. 2020 йилда ушбу йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 2,5 минг гектар ер майдони ажратилади, уларни молиялаштиришга камида 100 млн АҚШ доллари берилади.


1 мартдан жорий этиладиган лимонзорларни барпо этишга доир тартиб доирасида ушбу жараён ҳар бир иштирокчисининг (Қишлоқ хўжалиги ҳузуридаги ихтисослашган агентлик, маҳаллий ҳокимият органлари, кластерлар ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар) иш кўлами белгилаб берилган.

 

Кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорлик субъектларига:

  • янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир гектари учун 30 млн сўмдан ошмайдиган миқдорда;
  • лимон меваларининг экспорти билан боғлиқ транспорт (темир йўл ва авиация транспорти) харажатларининг 25%игача бўлган миқдорда субсиядиялар берилади:

Минтақаларда бизнес ривожланиши баҳоланади

 

Мамлакатимиз ҳудудларида бизнес ривожланиши даражасини аниқлаш учун «Business Indicator» онлайн тизими жорий этилди. Расмий статистик маълумотлар 17 кўрсаткич (индикаторлар) бўйича 10 балли тизимда баҳоланади.

 

Улар қуйидагилардан иборат: бўш бинолар, иншоотлар ва участкаларни ажратиш, ЭИЗ ва КСЗдан самарали фойдаланиш, мулк ҳуқуқининг дахлсизлиги, бизнесни кредитлаш ва бошқалар. Баҳолаш бир йилда икки марта ўтказилади.

 

Янги кадастр паспортлари жорий этилади

 

2020 йил 1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилади. Аввалги берилганлар янгисига алмаштирилмайди, қуйидаги ҳолатларда янги бланкалардан фойдаланилади:

  • кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи вужудга келганда;
  • кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганда;
  • ушбу ҳудудларда жойлашган кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганда.

 
Бошқа вилоятларда  ва Қорақалпоғистон Республикасида янги намунадаги кадастр паспортлари 2020–2022 йилларда босқичма-босқич жорий этилади.


Ипотека бўйича субсидияларга ариза онлайн берилади

 

Ўтган йил ноябрда арзон уй-жой қуриш тартибига, шунингдек ипотека кредитларини бериш шартлари ва механизмига анча ўзгартиришлар киритилган. Янгиликлардан бири – ипотека бўйича айрим тоифадаги қарз олувчиларга субсидиялар бериш. Булар, масалан, кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар шахслар. Субсидиялар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади ва кредит бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун мўлжалланган. 

 

1 мартдан бошлаб субсидиялар олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали берилади.

 

Ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар эълон қилинади

 

1 мартдан бошлаб ҳокимликлар тегишли ҳудудда яшайдиган фуқароларга нисбатан янада очиқ-ошкора сиёсат юритишлари лозим. Хусусан:

  • аҳоли масканларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ободонлаштириш, шунингдек уларда комплекс қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширишга оид қарорлар дастлаб ўша ҳудуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилиниб, жамоатчилик экспертизасидан ўтказилади;
  • жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар қабул қилинганидан (расмийлаштирилганидан) кейин 1 кун муддатда тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.

     

Айрим ташкилотларда иш ҳақи оширилди

 

1 мартдан бошлаб қуйидагиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди:

  • маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари иш ҳақи – ўртача 35%га;
  • қурилиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ходимлари иш ҳақи – 40%га.

 

Илмий диссертациялар бинар ҳимояси тестдан ўтказилади 

 

Илмий соҳада уч йиллик тажриба ўтказилади. Унинг доирасида бинар (иккиталик) ҳимоя имкониятлари ўрганилади – битта диссертацияни икки нафар тадқиқотчи ҳимоя қилади. Улардан биттаси – фалсафа докторига (PhD) ҳимоя натижаларига кўра фан доктори (DSc), илмий даражага эга бўлмаган иккинчи талабгорга фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилади.

 

Тажриба лойиҳасининг ягона иштирокчиси Ўзбекистон миллий университети ҳисобланади. Тажриба ўтказиш учун ажратилган уч йил ўтгач янги тизимнинг кенг жорий этилиши масаласи ҳал этилади. 

 

Тангалар муомаладан чиқарилди

 

1 мартдан бошлаб 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик, 1, 5, 10, 25 сўмлик қийматидаги тангалар ёки 1, 3, 5, 10, 25 сўмлик эски намунадаги банкнотлар қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади. Бироқ йил охирига қадар ҳисоб-китоб касса марказларида (МБ тузилмасида) чеклашларсиз ва воситачилик ҳақи тўланмаган ҳолда уларни алмаштириш мумкин.

 
Шунингдек мартда, бироқ ой бошидан эмас, касаба уюшмалари тўғрисидаги янги қонун кучга киради (8-санадан) ҳамда кичик ҳажмли кемаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар кучайтирилади (26-санадан), ёнғинга қарши текширувлар бўйича янги тартиби (4-санадан) ва аффинаж фаолиятни лицензиялаш тартиби (15-санадан) жорий этилади

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16