Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ипотека бозор йўналишига ўтказилди

18.12.2019

Рус тилида ўқиш

 

Аҳолини ипотека кредитлари ҳисобига уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилмоқда (28.11.2019 йилдаги ПФ-5886-сон Фармонга қаранг).

 

Молия вазирлиги банкларда пул маблағларини 15 йил муддатга бозор шартлари асосида жойлаштиради. Банклар аҳолига ушбу маблағлар ва ўз маблағлари ҳисобидан ипотека кредитларини бозор ставкаси бўйича, битта қарз олувчига бериладиган кредитнинг чекланган миқдори белгиланган ва қарз олувчига уй-жойнинг жойлашган жойи ва майдонини мустақил равишда танлаш ҳуқуқи берилган ҳолда тақдим этади.

 

Айрим тоифадаги қарз олувчиларга, масалан, кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўланади. 2020 йил 1 мартдан бошлаб субсидиялар олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали берилади.

 

Янги тартиб бир қатор жиҳатларига кўра қишлоқ жойларда ва шаҳарларда ўзига хос хусусиятларга эгадир (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Жиҳат

Қишлоқ жойларда

(Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари шаҳарларига ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда)

Шаҳарлар

(Тошкент шаҳрида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида)

Уй-жойлар ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари қурилиши

Тадбиркорлик субъекти – уй-жойларни қурувчини (девелопер) танлаш тартиби 

Ҳудудий танлов комиссиялари (вилоят ҳокимларининг қарорлари билан ташкил этилади) томонидан ўтказиладиган танлов савдолари якунлари бўйича


Электрон аукцион якунларига кўра

Кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ажратиш тартиби

Тадбиркорлик субъектларига электрон аукцион савдоларисиз бепул берилади

Тадбиркорлик субъектларига пуллик асосда «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион орқали берилади

Кўп квартирали уй-жойлар қурилишини молиялаштириш манбалари

Тадбиркорлик субъекти томонидан ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан

Қурувчи томонидан ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан


Зарур муҳандислик-коммуникациялари инфратузилмаси қурилишини молиялаштириш манбалари

Тортиб келинадиган ва майдон ички тармоқлари:

  • сув таъминоти ва канализация тармоқлари, автомобиль йўлларини қуриш - вилоят ҳокимликлари томонидан марказлаштирилган манбалар, шу жумладан халқаро молия институтлари ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан;
  • электр таъминоти ва газ таъминоти тармоқларини қуриш тегишли равишда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ўз маблағлари (зарур ҳолларда — республика ва маҳаллий бюджетлар маблағлари) ҳисобидан

Электрон аукцион ғолиби тадбиркорлик субъекти томонидан ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, зарур ҳолларда, республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан

Бошқа қурилиш шартлари

Кўп квартирали уй-жойлар камида 200 та квартирани ўз ичига олган макромассивлар шаклида қурилади («Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ иштирокида – камида 100 квартирани ўз ичига олган микромассив шаклида фақат аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда).

2020 йилдан бир қаватли уйлар қурилиши тўхтатилади (тугалланмаган қурилишлар охирига етказилади, бошланмаганлари, бироқ уларга нисбатан тегишли шартномалар тузилганлари қуриб битказилади)

«Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК» МЧЖ иштирокида уй-жойлар қурилишини молиялаштириш потенциал қарз олувчилар рўйхати шакллантирилгандан сўнг, уларнинг бошланғич бадаллари, ипотека кредитлари, ушбу компаниянинг ўз маблағлари ва тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади 


Ипотека кредити шартлари

Кредит миқдори (уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан)

90%идан ошмайдиган миқдорда

80%идан ошмайдиган миқдорда

Муддат

15 йил

15 йил

Дастлабки бадал миқдори (сотиб олинаётган квартира қийматидан)

10%идан кам бўлмаган миқдорда

20%идан кам бўлмаган миқдорда

Субсидиялар

Мақсади ва миқдори

биринчи 5 йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига

дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ва биринчи 5 йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун:

  • Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади

 

Уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати ҳар йили Молия вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда белгиланади. Бунда квартира 1 кв.метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда 2 ва 3 хонали квартиралар майдонининг энг кам меъёрлари инобатга олинади. Сотиб олинадиган квартиранинг қиймати ҳисобланган қийматидан ошиб кетса, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади. МБ қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилган тақдирда, ипотека кредитлари бўйича фоизлар мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

 

Бундан ташқари, янги тартиб доирасида:

  • 2020 йилда хавфсизлик хизматлари ва ҳуқуқини муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун илгари қабул қилинган қонун ҳужжатларида ўрнатилган амалдаги кредитлаш ва дастлабки бадални тўлаш шартлари сақланиб қолади;
  • кўп квартирали уй-жойлар ва муҳандислик-транспорт коммуникацияларини қуриш учун ер участкаларини танлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Урбанизация агентлиги, Қурилиш вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
  • кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар ва ўрмон фонди ерлари тоифасига кирмайдиган, ташқи муҳандислик-транспорт коммуникацияларига чиқиш имкониятига эга бўлган ва аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда жойлашган бўш ер участкалари ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16