Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил учун хорижий автотранспортнинг кириши ва транзити бўйича йиғим ставкалари тасдиқланди 2026 йил январь ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак СК-2026: Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ўзгаришлар СК-2026: Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ўзгаришлар

1 январдан нималар ўзгаради

26.12.2025

Рус тилида ўқиш

Norma.uz портали 2026 йил 1 январдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

 

* Озуқабоп ва мойли экинлар етиштирувчи хўжаликларнинг насослари учун электр энергияси харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади. 

 

* ЭҲФни реал вақт режимида – товарларни етказиб беришнинг ягона занжири бўйича ҚҚСни ҳисобга олишда таваккалчилик даражасига автоматлаштирилган таҳлил қилишнинг янги тизими жорий этилмоқда. Бунда юқори даражадаги таваккалчиликка эга ЭҲФ ҳисобот даврида расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар умумий сонининг 10 фоизидан кўп бўлмаслиги лозим.

 

* Қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш қоидалари тубдан ўзгартирилмоқда.

 

* Барча тадбиркорлик субъектлари 14 та давлат органи учун 105 турдаги мажбурий ҳисоботларни hisobot.gov.uz Ягона ҳисобот тизими орқали юборишлари мумкин бўлади. 

 

* Миллий статистика қўмитаси 2026 йил учун 47 та статистика ҳисоботи шаклини тасдиқлади. Умуман олганда, 2025 йилда қўлланилган 64 та шаклдан 17 таси йўқ бўлиб кетди (илгари режалаштирилганидан 3 та кўп шакл).

 

* ЖШДС ёки ижтимоий солиқ тўловчилар ва фуқароларнинг бошқа айрим тоифалари бепул режали стационар тиббий ёрдам олишлари мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирининг 19.06.2025 йилдаги 3632-сон буйруғи билан эса имтиёзга эга бўлганлар учун даволаниши бепул бўлган касалликлар рўйхати тасдиқланди.

 

* Ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари ҳамда "касаллик нафақалари"ни тўлаш тизими тўлиқ ўзгармоқда. Улар давлат ижтимоий суғуртаси доирасида тайинланади ва тўланади.

 

* Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари даромадидан қатъи назар, ҚҚС тўловчисига айланади. Шунингдек, улар маълум шартларга риоя қилган ҳолда бюджетга тўланган ҚҚСнинг 80 фоизини қайтариб олишлари мумкин бўлади.

 

* Йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.

 

* Тирик қорамол (ТИФ ТН коди 0102), қўй ва эчки (ТИФ ТН коди 0104) импорт қилинганда ҚҚСни 180 кунгача (2027 йил якунига қадар) кечиктириб тўлашга рухсат берилади. Тўланган ҚҚСни қайтариш белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

* Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда ветеринария рухсатномаси ва сертификати икки баравар қисқартирилган муддатда берилади.

 

* Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик юритувчи субъектларга озуқабоп экинлар етиштириш учун ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини олганлик учун ҳақни 5 йил давомида тенг улушларда тўлашга рухсат берилади.

 

* Тарихий ва маданий мерос объектларининг зилзилабардошлиги мониторинги жорий этилмоқда. Биринчи босқичда мамлакатнинг туризм салоҳиятини намойиш этувчи объектлар, жумладан, Самарқанддаги Регистон мажмуаси, Бухородаги Дарвозахона (Арк қалъаси), Хивадаги Ичан қалъа мажмуасида мониторинг ўтказилади. 

 

* Республиканинг тоғли ҳудудларини кесиб ўтувчи "A-373" ва "M-39" автомобиль йўллари ва уларга туташ темир йўлларида кўчки содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар доимий равишда радиолокацион космик мониторинг қилинади.

 

* Сейсмик хавфи юқори бўлган ҳудудларда кучли зилзилаларни сунъий интеллект ёрдамида ўрта ва узоқ муддатли прогноз қилиш йўлга қўйилмоқда. Биринчи босқичда Тошкент шаҳри тажрибаси асосида ташкил этилмоқда.

 

* Фуқароларнинг ижтимоий ёрдам бўйича мурожаатлари, оилалар ва аҳоли бўйича маълумотларни юритиш "Рақамли маҳалла" платформаси орқали амалга оширилади. Бунинг учун "Маҳаллаларнинг марказлашган реестри" ишга туширилди. 

 

* Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиш бир йилгача бўлган муддатга ЯИДХП орқали амалга оширилади.

 

* Депутатлар ҳар бир округда республика бюджетидан мажбурий молиялаштириш учун аҳоли ҳаётига энг кўп таъсир кўрсатган ташаббусли бюджетнинг иккита лойиҳасини танлаб олиши мумкин.

 

* "Бандлик органлари – иш берувчиларнинг ҳамкорлари" тамойили жорий этилмоқда, бу бандлик органлари томонидан иш берувчиларга дастлаб Тошкент шаҳрида, кейинчалик республиканинг барча ҳудудларида амалий билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни излашда кўмаклашишни назарда тутади.

 

* "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали қайд этилган меҳнат қонунчилиги бузилишини иш берувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш ва қонун бузилиши ҳолатлари бўйича электрон маъмурий қарор қабул қилиш тизими жорий этилади. 

 

* Биринчи марта ишга қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади, кейинчалик – фаолиятнинг ижобий натижаларига қараб номуайян муддатга узайтирилади.

 

* Давлат хизматчилари йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади, давлат идоралари ошхоналари аутсорсингга ўтказилади. Талаблардан бири соғлом овқатланишни жорий этиш ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган маҳсулотларни сотишни чеклашдир.

 

* Саноат корхоналарини I тоифали корхоналар учун автоматик мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускунаси, локал сув тозалаш иншооти ва стационар кузатув пости билан мажбурий жиҳозлаш муддати тугайди.

 

* Республиканинг барча ҳудудларида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ёки ишга қабул қилишга кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига 500 млн сўмгача субсидиялар ажратилади.

 

* Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ва гидрометеорологик маълумотларни акс эттирувчи махсус монитор ва таблолар ўрнатади.

 

* Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиши учун тўсиқсиз муҳит яратилган объектлар билан республиканинг "Интерактив харита" ахборот тизими ишга туширилади.

 

* Асосий фаолияти чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш бўлган тадбиркорлик субъектлари учун асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи ставкаси ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида бекор қилинмоқда.

 

* "Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги 09.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1101-сон Қонун кучга кирди.

 

* Тажриба-синов тариқасида қуйидагиларда натижадорликка асосланган янги бошқарув тизими жорий этилади:

  • вазирликларда
    • қишлоқ хўжалиги,
    • қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги,
    • Олий таълим, фан ва инновациялар тўғрисида,
  • Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари,
  • шунингдек, "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)" мақоми берилган 33 та туман (шаҳар) ҳокимликларида.

Мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан шакллантирилади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 

* Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом кучга кирди.