Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил учун статистика ҳисоботининг қандай шакллари тасдиқланган 2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий белгиланган суммадаги АОСдан ставкалар бўйича АОСга қандай ўтиш мумкин Рецепт билан бериладиган дорилар учун QR-кодли рецептни қандай олиш мумкин

Янги давлат бошқаруви тизими натижага йўналтирилади

11.12.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 06.12.2025 йилдаги "Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-243-сон Фармони қабул қилинди.

 

Мақсад – давлат органларида натижадорликка асосланган бошқарув тизимини жорий этиш, унинг ҳудудлардаги янги имкониятларини аниқлаш, инсон ресурслари билан ишлашни такомиллаштириш.

 

2026 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида қуйидагиларда янги бошқарув тизими жорий этилади:

  • вазирликларда
  • қишлоқ хўжалиги,
  • қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги,
  • Олий таълим, фан ва инновациялар.
  • Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари,
  • шунингдек, "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)" мақоми берилган 33 та туман (шаҳар) ҳокимликларида.

 

Бунда мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан шакллантирилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 

Агентлик натижага асосланган бошқарув моделини ишлаб чиқади ва уни жорий этишни услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради, шунингдек, "samaradorlik.gov.uz" электрон платформаси орқали мақсадли кўрсаткичларга эришишни баҳолашни ташкил этади.

 

Давлат органи раҳбарининг ўринбосарларидан бири натижадорлик учун масъул этиб тайинланади (Chief Evaluation Officer – SEO).

 

Давлат хизматида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш

 

2026 йил 1 январдан "Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)" мақомига эга бўлган 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритаётган давлат органларида кадрларни ротация қилиш тизими жорий этилади. Бунда:

  • республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари ротацияси ҳар беш йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри доирасида бошқа туманга (шаҳарга) ўтказилади;
  • ротация қилинадиган раҳбарларни аниқлаш Агентликнинг "hrm.gov.uz" электрон платформаси орқали амалга оширилади;
  • раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади.

 

Шунингдек, давлат органларида ходимларнинг коррупцияга чидамлилик даражасини диагностика қилиш тизими жорий этилмоқда. У Коррупцияга қарши курашиш агентлиги буюртмасига биноан Агентлик ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан ўтказилади.

 

Диагностика:

  • Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар – 2026 йил 1 январдан бошлаб;
  • коррупциявий хавф-хатарлар даражаси "юқори" ва "ўрта" бўлган функцияларни амалга ошириш юклатилган соҳаларни назорат қилишга масъул инспекцияларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар – 2026 йил 1 июндан бошлаб;
  • коррупция хавфи "юқори" ва "ўрта" даражада бўлган функцияларни амалга ошириш юклатилган бошқа давлат органлари ходимлари, шунингдек ушбу лавозимларга номзодлар – 2027 йил 1 январдан бошлаб.

 

Ходимнинг коррупцияга чидамлилик даражасини ташхислаш натижаларига кўра "паст" деб баҳолаш ушбу ходимнинг коррупция хавфи "паст" бўлган бошқа лавозимга ротация қилинишига олиб келади.

 

Инсон ресурслари билан ишлаш

 

Давлат фуқаролик хизматида бўш бўлган лавозимларини эгаллашнинг янги тизими жорий этилади, унга мувофиқ 2026 йил 1 мартдан бошлаб "vacancy.gov.uz" электрон платформасида фуқаролар "иш қидирувчи" мақомида рўйхатдан ўтиши мумкин бўлган мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиб борилади. Улар тест синовларини шахсни идентификациялаш ва тест синовларини назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Агентликнинг махсус жиҳозланган биноларида топширади.

 

Бунда тест натижалари 1 йилгача ҳақиқий ҳисобланади, бўш лавозимларга номзодларни танлаш эса танлов асосида амалга оширилади.

 

Шу билан бирга, кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тартиби жорий этилмоқда, унга мувофиқ:

  • давлат органлари Миллий кадрлар захирасига киритилган лавозимларга номзодлар рўйхатини мустақил равишда шакллантиради;
  • саралашдан ўтган номзодларнинг шахсий ривожланиш режаларини "zaxira.bsa.uz" электрон платформаси орқали мониторинг қилиб боради;
  • салоҳиятли кадрлар захирасига номзодларни танлаб олиш маҳаллада фаолият юритаётган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторидан иборат ишчи гуруҳ томонидан туман (шаҳар) ҳокимларининг хулосаси асосида амалга оширилади.

 

Агентлик давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг "бошқарув" ва "сиёсий" гуруҳи учун захирани мустақил равишда шакллантиради.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари;
  • "Вазифа – функция – ресурс – жавобгарлик" занжири асосида давлат бошқарувида самарадорликни ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
  • давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш бўйича "Йўл харитаси";
  • Маълумотлар алмашинуви асосида Бошқарув самарадорлиги агентлигининг электрон платформалари билан интеграция қилиниши лозим бўлган давлат органлари ахборот тизимлари рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.12.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова