Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Янги Солиқ кодекси бўйича Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновга савол беринг - buxgalter.uz да ўқингҚишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб СҚҚСдан ҚҚСга ўтиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни қандай тўлайди - buxgalter.uz да ўқингЯММТ қандай ишлайди. Амалий саволлар ва жавобларни янгича саралаш buxgalter.uz да ўқингҚандай ижара шартномаларини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш лозим эмас - buxgalter.uz да ўқингСолиқлар 2020: дивидендлар, ер, сув - buxgalter.uz да ўқингЯММТда ишлашни бошлаймиз: 10 та муҳим саволлар ва жавоблар - buxgalter.uz да ўқингИш ҳақи бўйича бўнак тўлаш чоғида ЖШДС тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди - buxgalter.uz да ўқинг«Ўзэкспомарказ»да семинар: солиқларга доир тафсилотларни аниқлаштирамиз - buxgalter.uz да ўқингЯқин ойларда солиқчилардан нимани кутиш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқинг

Аҳолининг қарз юки ошмоқда

26.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

Марказий банк статистикани эълон қилди ва вазиятни ўнглаш режалари билан ўртоқлашди.

 

Аҳолининг қарз юки кредитлар бўйича тўловларнинг даромадга нисбатидир. Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,3 фоиз бандга ошган. 150 мингдан ортиқ кредит шартномалари таҳлил қилинганда, 35% ҳолатларда, шу жумладан автокредит шартномаларининг 67%ида, микроқарз шартномаларининг 37%ида ва истеъмол кредити шартномаларининг 25%ида қарз юки тавсиявий меъёрдан (50%) юқори эканлиги аниқланди.

 

Халқаро амалиётдан келиб чиқиб, юзага келган муаммоли вазият аҳолининг ижтимоий-молиявий ҳолатини анча ёмонлаштириши мумкинлиги таъкидланди. Буни олдини олиш мақсадида жаҳон амалиётида ҳукумат ушбу масалани таҳлил қилади ва зарур макропруденциал чора-тадбирларни амалга оширади.

 

Марказий банкнинг ҳаракатлар режаси Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг кредитлар (микроқарзлар) бўйича қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкининг рухсат этилган миқдори, шунингдек қарз юки ўсишини чеклаш тўғрисидаги низом лойиҳасида акс эттирилди.

 

Биринчи навбатда, банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан ажратиладиган микроқарзлар ва ломбардлар томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича қарз юки кўрсаткичини ҳисоб-китоб қилиш тартиб-таомилини жорий этиш режалаштирилмоқда. Хусусан, қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчи бўйича қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича асосий қарзи қолдиғи йиғиндиси 10 млн сўмга тенг ва ундан ошганда ҳисобланиши белгиланмоқда. Жисмоний шахснинг қарз юки энг юқори кўрсаткичи 50%ни ташкил қилади.

 

Муҳими шундаки, қарз юкини ҳаддан ташқари ошиб кетишининг олдини олиш билан бирга аҳоли учун кредит олиш имконияти чегараланмайди.

 

Лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган, 5 декабрга қадар муҳокамада иштирок этиш мумкин.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2020-01-21
  • USD:9547.05 (--3.71) сум
  • EUR:10585.77 (--34.68) сум
  • RUB:155.06 (--1.53) сум