Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йилда бухгалтер учун 25+ фойдали ҳаволалар (шпаргалка) УФдаги улушни сотишда ЭҲФни расмийлаштириш зарурми

Автомактаблар лицензияни онлайн қайта расмийлаштиришлари мумкин

18.03.2019

Рус тилида ўқиш

Ягона интерактив давлат хизматлари портали энди ана шундай имкониятни тақдим этмоқда.

 

Хизматнинг тўлиқ номи: автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларининг ҳайдовчиларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида нодавлат таълим хизматларини тақдим этиш учун берилган лицензияни қайта расмийлаштириш.

 

У юридик шахсларга ярим автоматик режимда тақдим этилади.

 

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимнинг (ЭКИҲнинг 1 баробари) 50 фоизи  ундирилади.

 

Хизмат Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тартибга солинади.

 

Аризани Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ўн иш куни ичида кўриб чиқади.