Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бухгалтерлардан кимларни бўшатиш мумкин

30.10.2020

Рус тилида ўқиш

Ташкилот штатни қисқартиришни режалаштирмоқда. Шу жумладан – бир нечта бухгалтерлар ишлайдиган молия бошқармасида. Фақат улардан бири ишда қолади. Ушбу омадлини қандай мезонлар бўйича танлашни buxgalter.uz илтимосига биноан  “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб берди:

 

- Бундай вазиятда иш берувчи ҳал қилишига тўғри келадиган энг асосий масалалардан бири – ходимлардан ким ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуққа эга эканлигидир. Бу ерда ҳам ўз қоидалари мавжуд. “Маъқул-маъқул эмас” тамойилига амал қилишнинг – имкони йўқ.

 

МКнинг 103-моддаси штат қисқартирилиши муносабати билан ишдан бўшатишда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимга берилишини буюради.

 

Малака – бу муайян иш турини бажариш учун зарур касбий тайёргарлик, тажриба, билим ва кўникмалар даражасидир. У маълумоти, малака оширганлиги, касбга қайта тайёрланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, малака тоифалари (разрядлари) ва ҳ.к. бериш тўғрисиидаги комиссиялар баённомаларидан кўчирмалар билан тасдиқланади.

 

Малака разряди – ходимнинг касбий тайёргарлиги даражасини акс эттирувчи қиймат.

 

Малака тоифаси, қоидага кўра, иккита кўрсаткични ўз ичига олади: маълумоти ва мутахассислик бўйича иш стажи.

 

Шу тариқа, малакани баҳолашда қуйидагиларни инобатга олиш лозим:

  • маълумоти даражаси;
  • синфлик, даражаси, унвони, тоифаси ва ҳ.к.;
  • ўз ташаббусига биноан ва иш берувчи йўлланмасига асосан малака оширганлиги;
  • бажарадиган ишининг сифати;
  • малака даражасига таъсир кўрсатадиган бошқа омиллар.

 

Меҳнат унумдорлигини баҳолашда қуйидагилар инобатга олинади:

  • унинг учун ўрнатилган ишлаб бериш меъёрларининг, иш ҳажминининг ходим томонидан бажарилиши (ошириб бажарилиши);
  • натижадорлик;
  • меҳнат меъёрлари бажарилмаганлиги муносабати билан интизомий жазолар;
  • меҳнат унумдорлигининг бошқа омиллари.

 

Бинобарин, олий маълумотли ходим эгаллаган лавозими (мутахассислиги, касби) бўйича ўрта махсус маълумотга эга ходим олдида имтиёзли ҳуқуққа эга, олий тоифали ходим эса – биринчи тоифали ходим олдида имтиёзли ҳуқуққа эга.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум