Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бухгалтерни муддатли шартнома бўйича ёллаш мумкинми?

24.08.2020

Рус тилида ўқиш

Умумий қоидага биноан иш берувчи ходимлар билан номуайян муддатга – муддатсиз меҳнат шартномаси тузиши шарт. Бунда баъзан ташкилотда “вақтинчалик” ходимни ишга қабул қилишга оқилона эҳтиёж  юзага келади. Қонунчилик ҳам бунга қатъий муайян вазиятларда йўл қўяди. Меҳнат ҳуқуқи бўйича “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА қандай шартларда бунинг имконияти мавжудлигини тушунтирди:

 

- “МКнинг 75-моддасига асосан меҳнат шартномалари:

  • номуайян муддатга;
  • 5 йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга;
  • муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.

 

Фақат қуйидаги ҳолларда муддатли шартнома тузиш мумкин:

1) бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш имконини бермаса. Масалан:

  • сизда – мавсумий иш. У тугагандан кейин ходимга бўлган талаб йўқолади. Ёки ходим қандайдир объектнинг қурилиши тугагунга қадар қабул қилинади;
  • ишнинг ўзи доимий бўлиши мумкин, бироқ уни бажариш шарти муддатли меҳнат шартномаси расмийлаштирилишини талаб этади. Масалан, ходима “туғиш таътили”га чиқди, унинг ўрнига сиз ушбу “туғиш таътили”га чиққан ходиманинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан ёки бола парвариши таътилидан ишга чиқиши муддатига қадар бошқа одамни вақтинчалик ишга оласиз;
  • ходимнинг ўзи муайян муддатга шартнома тузилишидан холис манфаатдор бўлиши мумкин (айтайлик, 3 ойдан кейин ДЯЖга кетади ёки 2 ойдан кейин “ўзи орзу қилган компанияга” ишга жойлашишга келишиб олган ёхуд ўзининг бошқа ҳаётий ҳолатлари). Бу ҳолда ходим ўз аризасида нима учун сизда муддатсиз эмас, балки фақат муайян давр ишлашни хоҳлаши сабабини кўрсатгани маъқул. Бу иш берувчини кейинчалик ортиқча муаммолардан халос этади.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16