Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Бузишлар: 5 августдан бошлаб – янги қоидалар бўйича

05.08.2019

Рус тилида ўқиш

Президент раислигида 2 август куни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Йиғилишда шу борадаги ишлар қандай ташкил этилаётгани юзасидан мутасадди вазирлик ва ташкилот, ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Тадбиркорлар ташаббусларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммоларни республика идоралари аралашувисиз, жойида ҳал қилиш мумкинлиги таъкидланди.

 

Масалан, аксарият муаммолар ер ажратиш ҳамда инфратузилмага уланиш билан боғлиқ. Лекин ер ажратиш учун хулоса берадиган саккизта идора томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари асоссиз равишда, ойлаб чўзиб юборилмоқда. Президент мазкур ташкилотларнинг рухсат беришга оид функциясини мувофиқлаштириш, улардаги маълумотлар базасини  интеграциялаш орқали бундай “рухсат берувчи” идоралар сонини қисқартириш, бу борадаги тартибни такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

 

Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигига йирик корхоналарнинг бўш турган объектлари негизида қўшимча кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этиш вазифаси қўйилди. КСЗларни электр, сув, газ, йўл ва алоқа коммуникациялари билан таъминлашга кетадиган харажатларнинг 65%ини республика бюджетидан қоплаш тартибини жорий қилиш зарур.

 

23 июлда бўлиб ўтган аввалги йиғилишда тадбиркорлар мулкларини компенсация тўламасдан бузиш ва ер майдонларини олиб қўйишга мутлақо йўл қўйилмаслиги белгиланган эди. Давлатимиз раҳбари шу масалада Бош вазир ўринбосари раҳбарлигида республика ишчи гуруҳи тузиш, улар жойларга чиққан ҳолда тадбиркорларга етказилган зарарни хатловдан ўтказиб, бу маблағларни бозор қиймати асосида тўлаб бериш зарурлигини таъкидлади.

 

Жорий йил 5 августдан бу борадаги ишлар қатъий тартиб билан, уч босқичда амалга оширилади:

 

I - ҳудудий ҳокимликлар бузилишига зарурат туғилган жой бўйича материаллар тўпламини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

 

II - шаҳарсозлик талаблари бўйича Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, молиявий ҳисоб-китоблар бўйича - Бош вазир ўринбосари томонидан хулоса тайёрланади.

 

III -  мазкур хулоса кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун Бош вазирга киритилади.

 

Тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашдан ташқари ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.  Охирги йилларда тадбиркорликни ривожлантириш учун катта миқдорда кредитлар берилди. Уларнинг 90%дан зиёди давлат маблағларидир. Ўтказилган ўрганишлар 2017-2018 йилларда банкдан кредит олган  мингдан ортиқ тадбиркорларнинг лойиҳалари бўйича ер ажратиш, инфратузилмага уланиш, рухсатнома олиш, дастгоҳларни келтириш ва бошқа турли масалаларга доир муаммолар борлигини кўрсатган. Бу ўз навбатида берилган кредитларнинг қайтарилишини қийинлаштиради. Шу боис муаммолари бўлгани учун тўлиқ амалга оширилмаётган лойиҳалар рўйхатини шакллантириб, уларга амалий кўмак бериш вазифаси қўйилди.