Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

Давлат харидларини иккита порталда амалга ошириш мумкин

25.08.2020

Рус тилида ўқиш

«XT-Xarid texnologiyalari» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан электрон танлов ва тендерларни ташкил қилиш бўйича муқобил электрон платформа яратилди, деб маълум қилади Молия вазирлиги матбуот хизмати. Бу операторлар орасидаги рақобатни ривожлантириш, шунингдек улар томонидан тақдим этиладиган хизматлар сифатини ошириш имконини беради. 

 

Энди буюртмачилар ва етказиб берувчиларда электрон майдончани танлаш имконияти пайдо бўлди – электрон тендерлар ва танловлар ЎзРТХБда ва tender.mf.uz да ўтказилади.

 

Президентнинг 29.06.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6013-сон Фармонига мувофиқ давлат буюртмачилари харидларни танлов ва тендер савдолари ўтказиш орқали фақат электрон шаклда амалга оширадилар.

 

Жорий этилган танлов ва тендер савдолари электрон тизимлари орқали балли усул ва энг паст нарх усулидан фойдаланган ҳолда танлов ва тендер савдолари ўтказилиши таъминланади.

 

Буюртмачи дунё миқёсида тан олинган баҳолашнинг икки усулидан бирини мустақил танлаши, номзодларнинг таклифларини баҳолаш мезонларини белгилаши мумкин бўлади. Миқдорий кўрсаткичларга асосланган мезонлар тизимда шахслар жалб этилмаган ҳолда, автоматик тарзда мустақил баҳоланади. Сифат мезонлари масофадан туриб «онлайн» режимида фаолият юритадиган танлов (тендер) комиссияси аъзолари томонидан баҳоланади.

 

Барча буюртмачилар ва етказиб берувчилар tender.mf.uz тизимида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Синов тариқасида савдолар ўтказиш мумкин бўлган намойиш версияси ҳам мавжуд.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

.

Валюталар курси

2025-05-02
  • USD:12900.00 (+0.00) сум
  • EUR:14595.06 (+0.00) сум
  • RUB:157.32 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17