Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Илғор ҳудуд»: УКХ соҳасига рақамли технологиялар жорий этилмоқда

05.04.2019

Рус тилида ўқиш

Жиззахдаги тўртта уйда пилот лойиҳаси амалга оширила бошлади, дея хабар берилди Лойиҳа бошқаруви милилй агентлиги сайтида.

 

Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш бўйича «Илғор ҳудуд» пилот лойиҳаси 1 мартдан амалга оширила бошлади (3.01.2019 йилдаги ПФ–5609-сон Фармонга қаранг). Лойиҳа доирасида Жиззахда бизнес-инкубатор очилгани ҳақида илгари ёзган эдик 

 

Лойиҳа доирасида Жиззах шаҳридаги микрорайонларнинг бирида «Umnogor» рақамли платформаси асосида шаҳар мулкини бошқариш учун бир нечта ахборот ва коммуникация технологияларини ва «буюмлар Интернети»ни ўзаро боғлаш кўзда тутилган.

 

«Ақлли шаҳар» рақамли платформасининг амалга оширилиши 5 асосий қисмдан иборат:

 

  • уйлар ва хонадонлар ҳисоблагичларининг маълумотларини йиғиш, узатиш ва ҳисобга олишни ўзида мужассамлаштирган ресурсларни ҳисобга олиш тизимини яратиш, бу тармоқлардаги реал йўқотишларни аниқлаш ва ҳақиқатда истеъмол қилинган ресурслар учун тўловларни амалга ошириш имконини беради;

 

  • авария ҳолатига нисбатан тезкор чоралар кўриш вақтини қисқартириш ва ҳар бир мурожаатнинг бажарилишини назорат қилиш имконини берадиган ягона диспетчерлик хизматини жорий этиш;

 

  • шаҳар коммунал хўжалигининг реал маълумотларини таҳлил қилиш, шу жумладан режалаштирилган тадбирларни таҳлил қилиш учун «сунъий интеллект»дан фойдаланган ҳолда асосланган қарорларни қабул қилиш имконини берадиган коммунал хўжалигининг электрон моделини яратиш;

 

  • қурилиш лойиҳаларини келишиш, назорат қилиш ва кузатиб бориш, қўл меҳнатининг ҳажмини камайтириш мақсадида қурилишларни рақамли бошқариш;

 

  • меъёрдан ортиқча йўқотишларни ва ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида иссиқлик тармоқларини учувчисиз аппаратлардан фойдаланган ҳолда текшириш.

 

Лойиҳа Ўзбекистон ҳудудида ягона бўлиб, кейинчалик Жиззах шаҳри ва республиканинг бошқа туманларида замонавий рақамли технологик тизимларни ўрнатиш учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.




 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум