Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иш берувчи ходимни ишга тиклашга рози бўлмаганда

06.11.2020

Рус тилида ўқиш

Меҳнат шартномаси бекор қилинишига рози бўлмаган ходим судга мурожаат қилди. Суд ишдан бўшатиш ҳолатини ноқонуний деб топиб, ходимни аввалги ишига тиклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу қарордан норози бўлган иш берувчи нима қилиши лозим?

 

Buxgalter.uz илтимосига кўра мазкур ҳолатда қандай тўғри ҳаракат қилиш ҳақида «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб берди:

 

– Суднинг қарори 20 кундан кейин кучга киришига қарамай (ҳеч ким шикоят қилмаганда ва протест келтирмаганда), иш берувчи томонидан қарор дарҳол ижро этилиши лозим.

 

Шу тариқа, иш берувчи суднинг қарорига рози ёки ундан норози эканлигидан қатъи назар, у ходимни аввалги ишига тиклаши шарт. Бу у биринчи қиладиган ишдир.

 

Иккинчи навбатда, у суднинг қарори асосли ва адолатли эканлигини текшириш тўғрисидаги шикоят (ариза) билан мурожаат қилиши мумкин. Бундай текширув апелляция, кассация ёки назорат шикояти ёхуд янги очилган ҳолатлар бўйича қарорни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза бўйича қўзғатилиши мумкин.


Апелляция шикояти

 

Апелляция (намунага қаранг) ҳали қонуний кучга кирмаган суднинг қарори устидан берилади. Иш берувчи суднинг қарори чиқарилган кундан бошлаб 20 кун мобайнида шикоят қилиши мумкин.

 

Фуқаролик ишлари бўйича тегишли туманлараро, туман (шаҳар) судлари, Қорақалпоғистон Республикасининг фуқаролик ишлари бўйича суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судининг қарорлари устидан апелляция шикояти Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан кўриб чиқилади.

 

Масалан, иш Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судида кўрилганда, апелляция шикояти Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича суди томонидан кўриб чиқилади.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16