Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иш берувчининг номидан судга кимни юбориш мумкин

29.12.2020

Рус тилида ўқиш

Компанияда ходим билан меҳнат низоси юзага келди. Иш ўз фойдасига ҳал бўлмагач ходим судга даъво билан мурожаат қилди. Ташкилот номидан вакил сифатида судда иштирок этиш учун кимни юбориш мумкин? Вакилнинг ваколатларини қандай тўғри расмийлаштириш лозим?

 

Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

– ФПКнинг 65-моддасига мувофиқ ташкилотлар судда ишларни ўз раҳбарлари ёки вакиллари орқали юритади.

 

Албатта, судда ташкилот манфаатларини юрисконсульт ёки адвокат ифодаласа яхшироқ бўлади. Бироқ кадрлар бўлими ходимини ва (ёки) меҳнат низосининг турига қараб бошқа ходимни ҳам судга юбориш мумкин. Шунингдек, компания раҳбарининг ўзи ҳам судга борса бўлади. Дарвоқе суд ишга тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилишга ёки бошқа ишга ўтказишга фармойиш берган мансабдор шахсни ишда иштирок этиш учун жалб қилади.


Вакиллик қандай расмийлаштирилади?

 

Судда иштирок этиш учун вакилга ишончнома берилади. Намунага қаранг. Бундай ишончномани нотариусда тасдиқлатиш шарт эмас.Ташкилот номидан бериладиган ишончнома ташкилот раҳбари томонидан имзоланиб, имзо ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19