Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ишдан бўшатилаётганда электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма бериш керакми

17.01.2023

Рус тилида ўқиш

«Ходим 2022 йилда биринчи бор ишга жойлашганлиги сабабли унда фақат электрон меҳнат дафтарчаси мавжуд. Иш берувчи ишдан бўшатилган куни унга электрон меҳнат  дафтарчасидан кўчирма беришга мажбурми? Агар ходим охирги иш кунида ишга келмаган бўлса, унга кўчирмани почта ёки электрон алоқа воситалари орқали юбориш мумкинми?».

 

Саволларга kadrovik.uz илтимосига кўра МК лойиҳасини тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳи раҳбари Михаил ГАСАНОВ  ва «Норма» эксперти  Ленара ХИКМАТОВА жавоб беришди:

 

– Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга ҳужжатларни бериш тартиби янги Меҳнат кодексининг 171-моддаси билан белгиланган. Иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт. Иш берувчи ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш билан боғлиқ ҳужжатларнинг тегишли равишда тасдиқланган кўчирма нусхаларини ҳам бериши шарт.

 

Агар меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим йўқ бўлса ёки ҳужжатларни олишни рад этса, иш берувчи кейинги иш кунидан кечиктирмай ходимга меҳнат дафтарчасини олиш учун келиши ёхуд меҳнат дафтарчаси почта орқали юборилишига розилик бериши зарурлиги ҳақида билдиришнома юбориши шарт.

 

Давомини kadrovik.uz да ўқинг.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум