Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

МБ банк соҳасини микротартибга солишдан воз кечади

27.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

20-21 ноябрь кунлари Марказий банкда банк хизматларини кўрсатиш жараёнини оптималлаштириш масалалари муҳокама қилинди. 

 

МБ томонидан банклар фаолияти устидан таваккалчиликка асосланган назорат олиб бориш тизимига босқичма-босқич ўтилади ва банклар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида банклар фаолиятини микротартибга солишдан босқичма-босқич воз кечилади.

 

Айрим банк операцияларини, масалан, кредит, касса ва омонат бўйича операцияларни амалга ошириш тартиблари оптималлаштирилиши ва пруденциал нормативларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби қайта кўриб чиқилиши орқали бунга эришилади. Хусусан, таваккалчиликларни бошқаришга доир алоҳида талаблар ўрнатилган ҳолда кредитлаш жараёнини тартибга солиш бекор қилинади. Айрим пруденциал талаблар халқаро нормалар ва Базель-3 тавсияларига мувофиқлаштирилди (Банкни назорат қилиш бўйича Базель қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган банк фаолиятини тартибга солиш услубияти, таҳр. изоҳи).

 

Банкларда замонавий банк IT-технологияларини ривожлантиришни инвестициялашга рағбат пайдо бўлди, бу эса бизнес жараёнларни автоматлаштириш ва банк хизматлари турларини кўпайтиришга имкон беради. Шунингдек таваккалчиликнинг олдини олиш тизимини йўлга қўйган банклар учун депозит операцияларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда.

 

Бир ходим – банк хизматларини кўрсатиш бўйича универсал оператори томонидан мижозларга барча турдаги базавий банк хизматларини кўрсатиш мақсадида фронт-офис ходимларининг функционал вазифалари кенгайтирилди. Бу эса банкларга хизматлар кўрсатиш вақтини қисқартиришга, ортиқча қоғозбозликнинг олдини олишга ва хизматлар оммабоплигини оширишга имкон яратади.

 

Бошқа томондан банклар томонидан таваккалчиликларни бошқариш тизимини кучайтириш, шу жумладан операцион таваккалчиликларни тизимли мониторинг қилиб бориш назарда тутилади ва бу таваккалчиликларни бошқаришда банкларнинг масъулиятини оширишни тақозо этади. Марказий банк микротартибга солишдан воз кечиб, банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга эътибор қаратади.

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16