Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Муҳим тўлов тизимларининг мезонлари айтилди

11.07.2020

Рус тилида ўқиш

 

Марказий банк тўлов тизимларининг муҳимлигини аниқлаш мезонларини белгилади. Регуляторнинг тегишли қарори тўғрисидаги ахборот идоранинг Телеграм-каналида жойлаштирилган.

 

Мезонлар қуйидагилардир:

  • тўлов тизими инфратузилмасида 2 млн дан ортиқ фаол, бир ой давомида камида 1 марта ҳисобварағига маблағ кирим қилинган тўлов хизматларидан фойдаланувчилар мавжуд бўлса;
  • 1 йил давомида тўлов тизими орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми ушбу турдаги тўловлар умумий ҳажмининг 25%идан кўп улушини эгаллаган бўлса;
  • бир йил давомида тўлов тизими орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми 12  трлн сўмдан кўп бўлса.

 

Марказий банк тўлов тизимининг муҳимлигини унинг фаолиятини санаб ўтилган кўрсаткичлар бўйича таҳлил қилиш асосида белгилайди. Камида иккита мезонга тўғри келадиган тўлов тизими муҳим ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, муҳим тўлов тизимининг узлуксиз ишлаши тўлов хизматлари ички бозорининг барқарор фаолият кўрсатишига ёрдам беради, унинг ишидаги тўхталишлар (узилишлар) эса таваккалчиликларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шу муносабат билан:

  • муҳим тўлов тизими операторига қўшимча талаблар қўйилади (Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига қаранг);
  • муҳим тўлов тизимининг ишлаши 3 йилда камида 1 марта ўзини ўзи баҳолашдан ўтказилади;
  • муҳим тўлов тизимининг узлуксиз фаолият кўрсатишида бузилишлар бўлган тақдирда МБ навбатдан ташқари инспекция текширувини ўтказишга ҳақли;
  • муҳим тўлов тизимларининг ишлаши устидан кузатув амалга оширилаётганда МБ уларнинг халқаро стандартларга ва ўз талабларига мувофиқлиги юзасидан баҳолашни ўтказади, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум