Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Нақдинасиз тўловлар тезроқ ўтказилади

24.06.2016

Бу мақсадга эришиш учун Умумреспублика ягона процессинг маркази (УЯПМ) POS-терминаллар и инфокиоскалар учун янги дастурий таъминот ишлаб чиқди. Айнан у тўловлар ўтказилишини жадаллаштиради. Бу ҳақда УЯПМ матбуот хизмати хабар берди.

 

Хабарда қайд қилинишича, янги дастурий таъминот Президентнинг “Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари      ишлаб      чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори (20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон) ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

 

УЯПМ маълумотларига кўра бугунги кунга қадар POS-терминаллар и инфокиоскалар учун чет эл компаниялари томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминотлардан фойдаланилган, бу катта моддий харажатларни талаб қилган. Мамлакатимиз дастурчилари томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминот PCI-DSS хавфсизлик стандарти талабларига мувофиқ келади. У «Ўзкарт» БТТ иштирокчилари-банкларга:

 

- тўловларни ўтказишни жадаллаштириш;

 

- янги банк хизматларини тезкор жорий қилиш;

 

- тўлов тизими доирасида хавфсизлик даражасини ошириш имконини беради.

 

Бугунги кунда УЯПМ томонидан савдо-сервис корхоналари, шунингдек Тошкент шаҳридаги коммунал тўловлар қабул қилиш ва нақд пул бериш кассаларида тестлаш муваффақиятли ўтказилди, шунингдек «Ўзкарт» БТТ иштирокчилари-банклар томонидан улардан фойдаланиш бошланди.

 

УЯПМ барча савдо-сервис корхоналарига янги дастурий таъминотдан фойдаланишни (эскисини алмаштирган ҳолда) тавсия қилади. Бунда қайд қилинишича, ундан фойдаланиш «Ўзкарт» банклараро тўлов тизими иштирокчилари-банклардан ҳеч қандай қўшимча харажатларни талаб қилмайди.

 

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Тўлов тизими ишдан чиқди. Нима қилиш керак ва ким айбдор?

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум