Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Олий суд суд ажримлари ва давлат божи юзасидан тушунтиришлар берди

30.10.2019

Рус тилида ўқиш

Олий суд Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди.

 

Мажлисда қонунларнинг аниқ ва бир хилда қўлланилиши ва ягона суд амалиётини шакллантиришга йўналтирилган иккита қарор лойиҳаси муҳокама қилинди.

 

Биринчи ҳужжат - “Фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судининг ажримлари тўғрисида”ги қарорФуқаролик процессуал кодекси янги таҳрирда қабул қилингани муносабати билан биринчи инстанция суди томонидан ажримлар чиқаришда унинг нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

 

Апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриш натижаси бўйича чиқариладиган ажримлардан фарқли равишда биринчи инстанция судининг ажрими иш мазмунан ҳал қилинмайдиган суд ҳужжати ҳисобланади (суд қарори шундай ҳисобланади, таҳр.). Биринчи инстанция судининг ажримлари мазмуни ва уни ижро этишнинг умумий қоидалари ФПКнинг нормалари билан тартибга солинган.

 

Биринчи инстанция судининг ажримлари қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан алоҳида хонада маслаҳатхонада) ҳам, суд мажлиси баённомасига киритган ҳолда жойида ҳам чиқарилиши мумкин. Иш бўйича иш юритиш жараёнида юзага келадиган алоҳида процессуал масалалар бўйича ажримлар ҳам, иш бўйича иш юритиш тугатиладиган (аризани кўрмасдан қолдириш, ишни иш юритишдан тугатиш тўғрисида) ажримлар ҳам чиқарилиши назарда тутилган.

 

Фуқаролик ишлари бўйича суд ажримини чиқариш

Алоҳида хонада (маслаҳатхонада)

Жойида, маслаҳатхонага чиқмасдан

  • ишни сиртдан иш юритиш тартибида кўриш ҳақида;
  • рад қилиш тўғрисидаги арзни қаноатлантириш ёки рад қилиш ҳақида;
  • мажбурий келтириш ҳақида;
  • суд жаримасини солиш ҳақида;
  • ишни мазмунан муҳокама қилишни тиклаш ҳақида;
  • хатоларни ва аниқ кўриниб турган арифметик хатоларни тузатиш ҳақида;
  • ҳал қилув қарорини тушунтириш ҳақида;
  • ҳал қилув қарорини дарҳол ижро этиш ҳақида;
  • ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш ёхуд бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳақида;
  • уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақида;
  • дарҳол ижро этишга қаратилмаган ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида,
  • сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақида;
  • аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида;
  • иш юритишни тугатиш ҳақида;
  • процессуал муддатларни узайтириш ва тиклаш ҳақида;
  • эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаш ва ишнинг кўрилишини кейинга қолдириш ҳамда суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар алимент ундириш ҳақидаги ишлар ҳақида.
  • учинчи шахслар, вакилларни ишга жалб қилиш ёки киришиши ҳақида;
  • гувоҳларни чақириш ҳақида;
  • суд муҳокамасини кейинга қолдириш ҳақида;
  • далилларни текшириш тартибини белгилаш;
  • далилларни талаб қилиб олиш ёки ишга қўшиб қўйиш ҳақида ва бошқалар.

 

Шу билан бирга, суд ўз хоҳишига кўра қайд этилган ҳар қандай масалалар бўйича алоҳида процессуал ҳужжат кўринишидаги ажрим чиқаришга ҳақли. Судларнинг эътибори ажримларни унинг мазмунига қўйиладиган ФПК талабларига қатъий мувофиқ чиқарилишига қаратилди. Биринчи инстанция судининг жойида чиқарилган ажримлари низо предмети ва муҳокама қилинаётган масаланинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни,  асослар ва суд хулосаси ва ҳал қилинаётган масала бўйича суд хулосаларини асослантирадиган қонун нормаларига ҳаволани ўз ичига олиши ва дарҳол ўқиб эшиттирилиши керак. Алоҳида ҳонада (маслаҳатхонада) чиқарилган суд ажрими кириш, асослантирувчи ва хулоса қисмлардан иборат бўлиши керак.

 

 Пленумнинг “Маъмурий ишлар бўйича суд ҳаражатларини ундириш амалиёти ҳақида”ги қарори лойиҳаси маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиётида мавжуд камчиликларни бартараф қилиш, судлар томонидан бу борадаги қонун талабларини тўғри қўлланилишини таъминлашга қаратилган.

 

Маъмурий ишлар бўйича суд харажатлари давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан иборат. Давлат божи деганда, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўлов тушунилади. Давлат божи бошқа мажбурий тўловлар қаторида Давлат бюджетини шакллантиришнинг таркибий қисмини ташкил этиши туфайли, судлар маъмурий ишлар бўйича давлат божи ундиришга доир қонун талабларига сўзсиз риоя этиши шарт.

 

Маъмурий ишлар бўйича давлат божи қуйидагилардан ундирилади:

  • биринчи инстанция судига бериладиган идоравий НҲҲлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги аризалардан;
  • давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;
  • сайлов комиссияларининг ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш ҳақидаги;
  • нотариал ҳаракатни содир этишни, фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзувларини қайд этишни рад этганлик юзасидан низолашиш ёхуд нотариуснинг ёки ФҲДЁ органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;
  • давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаганлик устидан бериладиган шикоятлардан судларнинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, ариза (шикоят)ни кўрмасдан қолдириш ҳақидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан;
  • суд ҳужжатларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун.

 

Иш ҳужжатларидан фото нусха олиш учун давлат божи ундирилмайди.

 

Маъмурий ишлар бўйича давлат божини тўлаш билан боғлиқ муносабатлар Солиқ кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги «Давлат божи ставкалари тўғрисида»ги 533-сон қарори билан тартибга солинади.

 

Давлат божи ариза, шикоят судга берилгунга қадар тўланади, агар қонунда бошқача белгиланмаган бўлса (масалан, тўловчи давлат божини тўлашдан озод қилинган, давлат божи тўлаш кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган ҳолларида). Давлат божи нақд пулсиз шаклда тўланганлиги факти банкнинг тўлов қабул қилинганлиги тўғрисидаги белгиси бўлган тўлов топшириқномаси билан тасдиқланиши шарт. Нақд пул шаклида тўланганда тасдиқловчи ҳужжат - банк томонидан тўловчига бериладиган белгиланган шаклдаги квитанция ёки Молия вазирлиги ва ДСҚ белгилаган шаклда давлат божини қабул қилган ташкилот ёки мансабдор шахс томонидан тўловчига бериладиган квитанция.

 

Агар муайян судда кўрилиши керак бўлган бир неча аризалар бўйича давлат божи бир тўлов топшириқномаси билан тўланган  бўлса, тўлов топшириқномаси ишлардан бирига илова қилинади. Қолган ишларга судья томонидан тўлов топшириқномаси санаси ва рақами кўрсатилган ҳамда тўлов топшириқномаси қўшиб қўйилган ишга ҳавола қилинган ҳолда давлат божи тўланганлиги тўғрисида, белги қўйилади (маълумотнома тузилади).

 

Давлат божи миқдори аризачи судга мурожаат қилаётган талабга боғлиқ бўлади ва белгиланган ставкалар бўйича аниқланади. Бир нечта мустақил талаблардан иборат бўлган аризалардан давлат божи ҳар бир талаб бўйича алоҳида, аризалар учун белгиланган тегишли ставкалар бўйича ундирилади.

 

Судлар эътибори шунга қаратилдики, ишга учинчи шахслар мустақил даъво талаблари билан киришганда давлат божи умумий асосларда ундирилади. Аризачининг ишга киришган ҳуқуқий ворисидан у умумий асосларда ундирилади, башарти илгари тўланмаган бўлса.

 

Олий суд матбуот хизмати 

 хабари асосида.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48