Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ОТМ контрактини 15 октябргача тўлаш мумкин

25.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019/2020 ўқув йилида контракт учун тўлов ўтказишнинг белгиланган муддати узайтирилиши ҳақида эълон қилди.

 

Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар 2019 йил 15 октябрга қадар тўлов ҳақини ўтказишлари ҳамда талабалар сафига қабул қилинишлари мумкин.  Тўлов-контракт асосида таълим олаётган юқори курс талабалари учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари ОТМ ректори (филиал директори) томонидан узайтирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, умумий қоидаларга кўра, белгиланган тўлов миқдорининг камида 50%и – таълимнинг биринчи йилида - 15 сентябргача, иккинчи ва ундан кейинги йилларда - 1 октябргача ўтказилади. Қолган сумма 1 мартгача тўланади.

 

Талабалар стипендия олиш ёки олмасликни танлаш ҳуқуқига эга эканликлари илгари хабар қилинган эди. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича контракт миқдорлари – бу ерда.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум