Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019/2020 ўқув йили учун контрактлар қийматини эълон қилди.
Бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича жадвални бу ерда кўриб чиқиш мумкин.
Бу йил ўқиш қиймати меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (МҲЭКМ) келиб чиқиб ҳисобланишини инобатга олиш жоиз, материални эълон қилиш санасида у 634 880 сўмни ташкил этади.
Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахассислик бўйича кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар стипендия олиш ёки олмасликни танлаш ҳуқуқига эгалар. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ойлик тўланадиган стипендия 400 000 сўм миқдорида белгиланган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўз хабарида мисол келтиради: бакалавриатнинг Педагогика йўналиши бўйича контракт қиймати 17 МҲЭКМ (10 792 960 сўм)ни, стипендиясиз - 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм - 4 800 000 сўм)ни ташкил этади.