Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Прописка ўрнига – қайд этиш

21.02.2020

Рус тилида ўқиш

Прописка институтини модернизациялаш, хусусан, жараённи рақамлаштириш, уни «ягона дарча» форматига ўтказиш режалаштирилмоқда, деб хабар қилинади Халқаро пресс-клубнинг Телеграм-каналида.

 

Халқаро пресс-клубнинг Олий Мажлис палаталари, Бош прокуратура ва ИИВ вакиллари иштирок этган навбатдаги сессиясида ички ишлар вазирининг ўринбосари Азиз Икромов қуйидаларни таъкидлаб ўтди:

 

– Прописка – бу эскирган тизим. 2011 йилдан буён Тошкент вилоятида 76 минг фуқаро, Тошкентда эса 200 минг фуқаро доимий пропискадан ўтказилган. Энди «прописка» сўзи ўрнига «қайд этиш» сўзидан фойдаланилади.

 

Илгари маълум қилинганидек, муҳокамага қўйилган 2020 йилги Давлат дастури лойиҳасида 2020 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидагилар бекор қилиниши назарда тутилмоқда:

  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк харид қилишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаби;
  • мамлакатда доимий прописка бўйича истиқомат қилувчи жисмоний шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг оширилган ставкаси.

 

Прописка институтини модернизациялаш, хусусан, жараённи рақамлаштириш, уни «ягона дарча» форматига ўтказиш, мавжуд тўсиқларни бирин-кетин бартараф этиш режалаштирилмоқда.

 

Давлат ва жамоат қурилиши тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, хавфсизликни, миллий тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга оид лойиҳаларни муҳокама қилиш жараёнида фуқароларни қайд этиш масалалари ҳам кўтарилган эди.

 

Лола Абдуазимова.

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум