Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қайта молиялаштириш ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди

21.10.2019

Рус тилида ўқиш

Марказий банк Бошқарувининг 2019 йил 19 октябрдаги қарори билан қайта молиялаштириш ставкаси йиллик 16% даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.

 

Қарорни қабул қилишда иқтисодиётда инфляция ва инфляцион кутилмалар динамикасининг сақланиб қолиши, бир марталик инфляцион шокларнинг юзага келиши шароитида фоиз ставкаларини янада оширишда хорижий валютадаги кредитлар ўсиши ҳамда кредит бозорида сегментациянинг кучайиши борасидаги айрим хавотирларнинг мавжудлиги ва тижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлаш вазифаларини инобатга олиб, эҳтиёткорона ёндашувни қўллаш заруриятидан келиб чиқилди.

 

Прогноз ва хатарлар. Қайта молиялаштириш ставкасининг янада оширилиши имтиёзли кредитлаш мезонларига мос келмайдиган иқтисодиёт тармоқлари учун пул-кредит сиёсати шароитларининг янада қатъийлашишига олиб келиши мумкин.

 

Иқтисодиётнинг ҳозирги ривожланиш жараёнида, нафақат нархлар барқарорлигини, балки молиявий барқарорликни ҳам таъминлаш мақсадида МБ пул-кредит сиёсатини юритишнинг эҳтиёткорона ёндашувини танлайди ва бу макроиқтисодий мувозанатнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

 

Шу боис, қайта молиялаштириш ставкасининг ҳозирги даражасида ўзгаришсиз қолдирилиши билан бир пайтда Марказий банк молиявий бозор нобарқарорлигининг олдини олиш ва бутун иқтисодиётдаги молиявий мувозанатни таъминлаш мақсадида банкларнинг юқори кредитлаш фаоллигини тийиб туришга қаратилган макропруденциал назорат чораларини кўради.  

 

Шу билан бирга, бугунги кунда МБ қайта молиялаштириш ставкаси миллий валютадаги депозитлар ва кредитлар бўйича ижобий реал фоиз ставкаларини таъминлаб берувчи, иқтисодиёт учун мақбул даражада шаклланган.

 

Кредитлаш суръатларининг янада мўътадиллашишини, шунингдек олдинроқ вужудга келган инфляцион хатарлар (иш ҳақи ва пенсияларнинг индексация қилиниши, электр энергияси ва газ тарифларининг кўтарилиши, сўм девальвацияси)ни ҳисобга олган ҳолда йил охиригача инфляциянинг секинлашиши ва базавий прогноз коридорнинг 15,5%ли юқори чегарасига яқин даражада шаклланиши кутилмоқда.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум