Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Биринчи проактив ҳисоботлар бўйича сўров натижалари: қандай муаммолар аниқланди ва уларни ҳал қилишда қандай ёрдам олиш мумкин Ходим алимент тўласа, ЖШДС бўйича солиқ базасини қандай аниқлаш мумкин Пойтахтга келган бухгалтер қандай қилиб муваффақиятли карьера қуриши мумкин

«Қизил – яшил»: светофорлар янгича форматда ишлайди

27.01.2020

Рус тилида ўқиш

 

ЙҲХБда 2019 йил 7 сентябрдан ЙТҲларни бартараф этиш бўйича эксперимент бошланди: пойтахтдаги бир нечта чорраҳаларда светофорларнинг ишлаш режими ўзгартирилди.

 

Бу қуйидагича тартибда ишлайди. Йўналишлардан бирида светофорнинг тақиқловчи сигналидан (қизил) кейин «сариқ» чироқ ёнмасдан, бирданига яшил чироқ ёнади. Бироқ қарама-қарши йўналишдаги ҳаракат томонида светофор одатий режимда ишлайди – «қизил», «сариқ», «яшил».

 

Тошкентнинг марказидаги тўртта чорраҳада тажриба бошланиши билан ижобий натижаларга эришилди – кичик тўқнашувлар сони камайди. Бу шундай изоҳланади: бир йўналишдаги маневр иккинчи йўналишдаги ҳаракат бошлангунига қадар бемалол якунланиши мумкин. Шу тариқа чорраҳалардаги тирбандлик камаяди.

 

Тажриба яхши натижа берганлиги сабабли айни пайтда бу янгилик тўлиқ режимда ишга туширилган. Масалан, Учтепа туманида ўнтадан ортиқ, Чилонзор ва Сергели туманида эса бешта светофор «сариқ» чироқсиз ишламоқда.

 

Идорада барча ҳайдовчилар бунга ҳали мослашиб улгурмагани ва йўл ҳаракати иштирокчилари билан мулоқотга тайёр эмаслиги ҳолатлари эътиборга олинмоқда.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2026-02-02
  • USD:12225.16 (+0.00) сум
  • EUR:14560.17 (+0.00) сум
  • RUB:162.01 (+0.00) сум