Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ресурс солиқлари бошқа жойга тўланган бўлса, нима қилиш керак?

20.08.2020

Рус тилида ўқиш

Қоидага кўра, юридик шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини солиқ солиш объекти жойлашган жойда тўлайдилар. Бироқ бухгалтер хатога йўл қўйиб, уларни юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган жойда тўлаган бўлса, нима қилиш керак? Юнусобод туман ДСИ бош солиқ инспектори Низомиддин СУЛТОНОВ қадамма-қадам йўриқномани тақдим этди.


Дейлик, юридик шахс Мирзо Улуғбек туманида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, Яшнобод туманидаги бинони сотиб олган. Бухгалтер хато қилиб, тилга олинган солиқларни ташкилотнинг ўзи рўйхатдан ўтказилган жойга ўтказган.

 

Сув ресурсларидан ва ер қаъридан (норуда қазилма бойликлари бўйича) фойдаланганлик учун солиқларни тўловчиларда шунга ўхшаш вазият камроқ юзага келади. Улар ҳам СК 447-моддаси ва СК 454-моддасига мувофиқ солиқни ресурслардан (солиқ солиш объектларидан) фойдаланиш жойида тўлашлари керак.

 

Хатога йўл қўйишнинг сабаби турлича бўлиши мумкин: билмаслик, тажрибасизлик оқибатида, кадастр ҳужжатларининг асл нусхалари ўз вақтида келиб тушмаслиги сабабли ва ҳ.к. Асосийси – хатони имкон қадар тезроқ тузатиш керак. Солиқ тўланиши керак бўлган объект ҳисобга олинган жойда МБ амалдаги қайта молиялаштириш ставкасининг 1/300 миқдорида пеня ҳисобланади.  Тўлаш муддати қанча кечиктирилса, пеня суммаси шунча ортиб бораверади.

 

Диққат! Карантин даврида давлат бизнесга бирмунча ён босди. Хусусан, 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармонга мувофиқ:

  • кичик тадбиркорлик субъектларига 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммаларини ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тақдим этилди;
  • микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилди.

 

Хуллас, хатони тузатиш учун нима қилиш керак?

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум