Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сизнинг қариндошларингиз тўғрисидаги ахборот кимлар учун қизиқарли?

31.10.2020

Рус тилида ўқиш

Қандай ташкилотлар ЯММТга ходимларнинг қариндошлари тўғрисидаги маълумотларни киритиши шарт? – Ушбу саволга жавоб ҳозирча битта ҳам норматив ҳужжатда мавжуд эмас. Бунда ЯММТ тизимида тегишли маълумотлар шакллари назарда тутилган. Buxgalter.uz ушбу масала чуқур қайта ишлашни ва НҲҲга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилишини талаб этади, деб ҳисоблайди.

 

“ЯММТ” ИДАКнинг таҳририят сўровига биноан маълум қилишича, уларда жисмоний шахснинг қариндошлари тўғрисидаги ахборотни кўрсатиш учун мўлжалланган шаклларни тўлдириш барча учун мажбурий. Идора қуйидагиларга ҳавола қилади:

  • Президентнинг 31.10.2019 йилдаги “"Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4502-сон қарори;
  • "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 3-банди. Унда меҳнат муносабатларини рўйхатдан ўтказишда "ЯММТ" ИДАКдан фойдаланиш ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурийлиги айтилган.

 

"ЯММТ" ИДАК директори в.б. Ҳусан Ёрқуловнинг тушунтиришича, бундай ахборот ходимнинг фойдасига киритилади. Унинг мавжудлиги, башарти у буни хоҳласа, жисмоний шахснинг давлат органларида ишга жойлашишини фаразан соддалаштириши керак. Агар давлат органларида ишлашни режалаштирмаётган бўлсангиз, қариндошлар нима учун кўрсатилади – деган савол – очиқ қолмоқда.

 

Оғзаки суҳбатда ЯММТ ИДАК ходимлари жавобни тўлдиришди: ходим ахборотни жисмоний шахснинг ЭРИ ёрдамида мустақил равишда ёки OneID тизимида рўйхатдан ўтиш ёрдамида – https://my.mehnat.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали киритишлари мумкин.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум