Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги стационаргача тезкор тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштиради

Соғлиқни сақлаш вазирлиги стационаргача тезкор тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштиради

15.09.2018

Рус тилида ўқиш


ҚҲТБТ порталида 2018–2024 йилларда тезкор тиббий ёрдам хизматларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар комплекси муҳокама қилина бошлади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида қайд этилишича, Ўзбекистон билан Халқаро тараққиёт ассоциацияси (бундан кейин – ХТА) ўртасида 2018 йил 17 майда «Тезкор тиббий ёрдам хизматларини такомиллаштириш» лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида битим имзоланган. Унга кўра ХТА 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратади. Қарз Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши мўлжалланмоқда.

 

Лойиҳа доирасида тезкор тиббий ёрдам хизмати фаолият юритиши, тизимни бошқариш ва сифатни яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг бошқа компоненти тезкор тиббий ёрдам хизматининг диспетчерлик, коммуникацион ва ахборот тизимларини такомиллаштиришга йўналтирилади. Стационаргача тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилади.  

 

Муассасаларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга тайёрлаш жараёнида мавжуд биноларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш режалаштирилмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика тезкор тиббий ёрдам илмий марказини лойиҳанинг ижрочи агентлиги этиб белгилашни таклиф қилмоқда.

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16