Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Солиқ ислоҳоти бўйича турли таклифларнинг кўп жиҳатлари ўхшаш

11.06.2018

Рус тилида ўқиш

ОАВда эълон қилинган солиқ ислоҳоти бўйича таклифларда нафақат тафовутлар, балки умумий ёндашувлар ҳам мавжуд. «Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг иқтисодий шарҳловчиси Ж.Абдуллаев тайёрлаган жадвал шундан гувоҳлик бермоқда.

 

Солиқлар

(амалдаги тизим)

 

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Концепцияси

(29 март)

Халқаро валюта фондининг таклифлари (gazeta.uz,mf.uz)

Муаллиф таклифлари

(НТВнинг 27 мартдаги 13-сони ва СБХнинг 22 майдаги 21-сони)

Фойда (14%лик ставка) ва дивиденд солиғи (10%лик ставка), чегириладиган (ёпиқ рўйхат) ва чегирилмайдиган (очиқ рўйхат) харажатлар ҳисоби

Айрим соҳаларда фойдага солиқ солишни сақлаб қолган ҳолда тақсимланган фойдага 15%лик ставкада ва дивидендларга 10%лик ставкада солиқ солинади

Фойда солиғи ставкасини ошириш (мол-мулк солиғи ставкасини пасайтириш ҳисобига)

Чегирилмайдиган харажатлар ёпиқ рўйхатини жорий этган ҳолда 14%лик ставкадаги фойда солиғи. Дивидендлардан солиқ – 10%

ҚҚС

(20%лик ставка),

 ЯСТ, ЯЕТ ва қатъий белгиланган солиқ тўловчилар ҚҚС тўламайди

 

ҚҚС ставкасини 20%дан 12%гача пасайтириб, барча тоифадаги солиқ тўловчиларга, шу жумладан 1 млрд сўмдан ортиқ оборотга эга ЯТТга уни тўлаш мажбуриятини юклаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва айрим озиқ-овқат товарларини реализация қилиш оборотларини тўлашдан озод қилган ҳолда солиқни ҳисобга киритишнинг тўлақонли тизимини яратиш

Ходимлар сони чегарасидан фойдаланишдан босқичма-босқич воз кечиб, 750-800 млн сўм атрофидаги оборотга асосланган чегарага ўтиш. Ш.ж. улгуржи, чакана савдо, умумий овқатланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар, пулли молиявий хизматлар (ш.ж. банклар), газ ва сув етказиб берувчиларга нисбатан ҳам қўлланилиши керак.

 

Харид қилинадиган механизмлар ва ускуналар бўйича кирувчи ҚҚС ҳисобга олинишига рухсат бериш

1 млрд сўмдан ортиқ оборотга эга барча тўловчилар (ш.ж. қишлоқ хўжалиги корхоналари) учун ҚҚСни жорий этиш.

 

Олинадиган асосий фондлар бўйича ҚҚСни ҳисобга киритишни жорий этиш.

 

ҚҚС ставкасини босқичма-босқич 16%гача пасайтириш

ЖШДС

 (0 – 22,5%гача бўлган ставкалар),

ЯИТ

 (15%лик ва 25%лик ставкалар),

ижтимоий суғуртага тўловлар

 (8%лик ставка)

ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадалларини 25%лик бир текис шкалали жисмоний шахсларнинг ягона даромад солиғига бирлаштириш 

ЖШДСнинг жорий тузилмаси, хусусан унинг прогрессивлиги ва белгиланган ставкаларини тутиб туриш.

 

Мустақил равишда банд бўлган ва ёлланадиган ходимларнинг ижтимоий тўловлари ва суғурта бадалларини уйғунлаштириш имкониятини кўриб чиқиш

ЖШДСни ижтимоий суғуртага тўловлар билан бирлаштириш. 

 

МҲТФга солиқ солишни таклиф этилаётган иккита вариантдан бири бўйича амалга ошириш:

 

1-вариант – 25%лик ставкани қуйидагича бўлиш: 12,5%ни ЯИТ тарзида юридик шахс тўлайди ва 12,5%ни ЖШДС тарзида жисмоний шахс тўлайди;

 

2-вариант – 25%лик ставкани қуйидагича бўлиш: 8%ни юридик шахс ЯИТ тарзида тўлайди, 0%, 7,5% ва 17%ни прогрессив шкалада жисмоний шахс тўлайди

Мол-мулк солиғи

 (5%лик ставка), кўчмас мулкка солиқ солинади

Ставкани босқичма-босқич 2019 йилда – 2,5%гача ва 2021 йилга қадар 1%гача пасайтириш. Бино ва иншоотларни солиқ солинадиган объектдан чиқариш

Мол-мулк солиғи ставкасини пасайтириш. Мол-мулк солиғини (фойда солиғини янада оширган ҳолда) кўчмас мулкнинг бозор қиймати бўйича мулк солиғига секин-аста алмаштириш

Мол-мулк солиғи ставкасини пасайтириш. Солиқ солиш объекти – кўчмас мулкни сақлаб қолиш

Акциз солиғи

маҳаллий: алкоголь, тамаки, ёғ, нефть маҳсулотлари, газ. Импорт – рўйхати катта

Ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган товарларга акциз солиғи турлари ва ставкаларини босқичма-босқич бирхиллаштириш, шунингдек акциз солиғи турларини қисқартириш

 

Импорт ва ички ишлаб чиқаришга акциз ставкаларини тенглаштириш. Алкоголь, тамаки, транспорт воситалари ва нефть маҳсулотларига сақлаб қолган ҳолда импортга кўпгина акцизларни бартараф этиш

Бошқа солиқлар пасайтирилишидан зарарларни қоплаш мақсадида:

  • алкоголь ва тамакига акциз ставкаларини ошириш;
  • автомобилларга акциз ставкаларини тиклаш, зеб-зийнатга акциз тизимини қайта кўриб чиқиш;
  • «зарарли маҳсулотларга» акциз жорий этиш.

 

Импорт товарлар бўйича республикада ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича акциз ставкаларини сақлаб қолиш

ЯСТ

 (ўртача 5%лик ставка)

1 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган оборотга эга бўлган, тушумдан 5% миқдорида солиқ тўловчи (ЯСТ ўрнига) юридик шахслар кичик бизнес субъектлари деб тан олинади.

 

Ер солиғи ва юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини тўловчилар доирасини кенгайтириш, беш йиллик давр мобайнида кўчмас мулк солиғини босқичма-босқич жорий этиш 

ҚҚС бўйича оборотнинг ўша чегарасидан фойдаланиш. ҚҚС чегарасидан паст оборотга эга кичик корхоналар аввалгидек оборот асосида ягона солиқ билан соддалаштирилган солиқ режимида бўладилар

 

1 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган оборотга эга бўлган, ходимлари сони 100 кишидан ошмайдиган (ҳозир 250 кишигача) шахслар кичик бизнес субъектлари деб тан олинади. Ошувчи мезонлар солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтади, ошмайдиганлари ЯСТ тўлайди. Бунда ЯСТ ставкасини барча тўловчилар учун ягона 5% миқдорида белгилаш.

 

Кичик бизнес учун ер солиғи билан бир қаторда мол-мулк солиғи тўлашни жорий этиш

ЯЕС

 (0,95%лик ставка)

Ягона ер солиғи бўйича соддалаштирилган солиқнинг амал қилишини сақлаб қолиш

 

 

Ягона ер солиғи бўйича соддалаштирилган тартибнинг амал қилишини сақлаб қолиш. Оборот 1 млрд сўмдан ошганда корхона ҚҚС тўлаши керак

Қатъий белгиланган солиқ

 (қатъий белгиланган ставкалар)

Йиллик обороти 1 млрд сўмдан ошадиган якка тартибдаги тадбиркорлар ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартирмаган ҳолда солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтказилади

 

Қатъий белгиланган солиқ режимини тутиб туриш, бироқ шу билан бирга айрим касблар фойдаланадиган ушбу тизимни секин-аста бекор қилиб, бунда кичик оборотларни сақлаб қолиш

 

Битта ходим бажара оладиган чекланган сонли касблар вакилларигина қатъий белгиланган солиқни тўлашлари мумкин. Савдо ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи, ёлланма ходимларни жалб қилувчи якка тартибдаги тадбиркорлар кичик бизнес учун белгиланган солиқларни (ЯСТ ва б.) тўлашлари керак

Солиқларни бекор қилиш ва бирлаштириш 

Давлат жамғармаларига тўловни бекор қилиш, қўшимча фойда солиғини бекор қилиш ва роялти тўлашга ўтказиш

 

Давлат жамғармаларига тўлов ва қўшимча фойда солиғини бекор қилиш

 

Давлат жамғармаларига тўловни бекор қилиш.

 

Қўшимча фойда солиғини (тайёр маҳсулотлар қисмида), бензин… ишлатганлик учун олинадиган солиқ, абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўловни акциз солиғига алмаштириш

Солиқлар бўйича имтиёзлар

 

Самарасиз имтиёзларни инвентарлаш ва бекор қилиш

Солиқ таътиллари ўрнига инвестициявий субсидияларни афзал кўриш

Самарасиз имтиёзларни инвентарлаш ва бекор қилиш

Маъмурийлаштириш

мос келади

мос келади

мос келади

Таклифлар киритиш муддатлари

Ўша заҳоти

Босқичма-босқич

Босқичма-босқич



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16