Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш масалаларида нималар ўзгармоқда Масофадан туриб ишлайдиган чет элликлар учун банкет харажатлари вакиллик харажатларига кирадими Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби

Тадбиркорлик фаолиятини соддалаштириш учун янги стандартлар жорий этилмоқда

28.07.2017

Ўзстандарт” агентлиги ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрлар фаолиятини соддалаштиришга қаратилган O’z DSt 3185:2017 янги стандарти, Давлат рақобат қўмитаси эса Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш миллий стандарти (15-сон МБМС) “Машина ва ускуналар қийматини баҳолаш” қабул қилинганлигини эълон қилди.

 

O’z DSt 3185:2017 “Халқаро ва минтақавий стандартларни Ўзбекистоннинг давлат стандартлари сифатида қабул қилиш” стандарти маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш  мақсадида ишлаб чиқилиб, жорий этилган. Эндиликда, мамлакатимиз амалиётида биринчи марта, халқаро стандартлар тўсқинликсиз қабул қилинади. Стандарт 2017 йил 1 июль кунидан амалга киритилган.

 

Мулкни баҳолаш миллий стандарти (15-сон МБМС) “Машина ва ускуналар қийматини баҳолаш” ҳам янгилик ҳисобланади, у машиналар ва ускуналар қийматини баҳолаш соҳасида баҳолаш фаолиятини норматив жиҳатдан тартибга солади. 15-сон МБМСни амал қилиши машина ва ускуналарнинг қийматини аниқлаш ва тегишли баҳолаш натижаларини акс эттиришда қоидаларни белгилашга қаратилган.

 

.

Валюталар курси

2025-11-14
  • USD:11985.10 (+0.00) сум
  • EUR:13923.09 (+0.00) сум
  • RUB:148.86 (+0.00) сум