Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Таълим олиш учун тўлов: солиқ чегирмасидан тўлиқ ҳажмда қандай фойдаланиш мумкин

17.11.2020

Рус тилида ўқиш

Солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловга йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмайди. Қандай ҳолатларда мазкур имтиёздан тўлиқ ҳажмда, қандай ҳолатларда эса қисман фойдаланиш мумкин?

 

Buxgalter.uz илтимосига кўра «Норма» компанияси эксперти Ольга БУСАРОВА ва ДСҚнинг солиқ солиш бўйича маслаҳатлар бошқармаси катта инспектори Евгения ГУСАКОВА амалиётда қўлланилиши мумкин бўлган вариантларни тушунтириб бердилар:


– Ушбу масалага оид барча қарорлар Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга асосланади.

 

Амалиётда кўпинча жавоб излашда Низомнинг 8-бандига амал қилинади. Унда шундай дейилган: ҳисобот солиқ даврида солиқ чегирмасини тўлиқ қўллашнинг имкони бўлмаса (жами йиллик даромад суммаси таълим олиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасидан кам бўлса), унинг қолдиғи кейинги солиқ даврларига кўчирилмайди. Бироқ, Низомни эътибор билан ўқиладиган бўлса, вариантларни топиш мумкин.

 

Низомнинг 4-бандини оладиган бўлсак, унда ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда солиқ чегирмаси қўлланилиши назарда тутилган:

  • ўз маблағлари;
  • жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
  • юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).


Ходимнинг таълим олиши учун тўлов бирйўла тўлаганда

У ўқиш учун харажатларни жисмоний шахсларнинг нақд пуллари, банклардаги омонатлари ва бошқа ҳисобрақамларидаги маблағлари ҳисобига ёки пластик карталарни қўллаган ҳолда қоплаши мумкин. Мазкур ҳолатда солиқ чегирмаси декларация асосида қўлланилади. У муайян йил (солиқ даври) учун ушбу даврда олинган (ҳисобланган) жами даромадга асосан ҳисобланади. Шу боис ҳисобот йилида фойдаланилмаган солиқ чегирмаси (имтиёзи) қолдиғи кейинги йилларга кўчирилмайди.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16