Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Технопарк резидентлари имтиёзларни қандай қўллайдилар

22.09.2020

Рус тилида ўқиш

Шу йилдан эътиборан Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича Mirzo Ulugbek Innovation Center (MUIC) инновация маркази тугатилгани сабабли унинг резидентлари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига (IT Park) ўтказилган. Шу муносабат билан улар учун назарда тутилган имтиёзларни қўллаш тартибига оид саволлар вақти-вақти билан юзага келмоқда.

 

Buxgalter.uz вазиятга ойдинлик киритди:


Қайси норматив ҳужжатларга амал қилиш лозим 

 

Инновация маркази резидентлари 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилган эди:

  • барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ЯИТни (энди ижтимоий солиқни);
  • белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари).

 

ПФ-5099-сон Фармон билан берилган имтиёзларнинг амал қилиши Технопарк резидентларига татбиқ этилади. 

 

Яъни Инновация маркази резидентлари Технопарк резидентларига айланиб, уларга берилган имтиёзлардан фойдаланишда давом этадилар.

 

Инновация маркази резидентлари бўлган корхоналар Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича Mirzo Ulugbek Innovation Center инновация маркази тўғрисидаги низомга амал қилганлар. 

 

Инновация маркази тугатилганига қарамай, Низом амал қилишда давом этмоқда. Унга валюта маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилган эди.

 

Энди корхоналар Технопарк резидентларига айлангани сабабли улар Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳам амал қилишлари керак.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16