Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда «ФОРС-МАЖОР» режими расман жорий этилганми - buxgalter.uz да ўқингБош бухгалтер ФҲШ бўйича ишлай оладими? Бу ҳолда у нима учун жавоб беради? - buxgalter.uz да ўқингАудит бозорини либераллаштиришда янги босқич зарур - buxgalter.uz да ўқингҚҚС тўловчиларни янги қоидалар асосида рўйхатдан ўтказишдаги тўғаноқлар - buxgalter.uz да ўқингI чоракда ЖШДС бўйича тушум нималар ҳисобига ошди - buxgalter.uz да ўқингҲисобот саналари яқинлашмоқда! ҚҚС, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобларни топширишни ёддан чиқарманг - buxgalter.uz да ўқингЙҲҚни бузганлик учун жарималар: юридик шахслар учун йўл-йўриқлар - buxgalter.uz да ўқингМолия вазирлиги ПФ-5996-сон Фармон қандай қўлланилишини тушунтирди - buxgalter.uz да ўқингИшлатилмаётган ускунанинг солиқ оқибатлари - buxgalter.uz да ўқинг

Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартиб-таомилида нималар ўзгаради

19.11.2019

Рус тилида ўқиш

7 ноябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси вакиллари «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни қабул қилиш зарурлиги ҳақида айтиб ўтдилар.

 

Янги қонун нима учун керак?

 

– Амалдаги қонун 1992 йилда қабул қилинган. Унда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш жараёнлари билан боғлиқ муносабатлар тўлиқ қамраб олинмаган. Кўп нормалар эскириб қолган ва давр талабларига мувофиқ келмайди, – деб таъкидлади Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Нодир Зияев.

 

Амалдаги қонунда фуқаролик институтининг аҳамияти, шунингдек ошкоралик ва демократия принциплари акс эттирилмаган. Унда аризаларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари белгиланмаган. Идоралараро электрон базанинг мавжуд эмаслиги ҳам фуқароликни олишга берилган аризани кўриб чиқиш муддати асоссиз чўзиб юборилишига сабаб бўлмоқда.

 

Қандай янгиликлар назарда тутилмоқда? 

 

«Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририда: 

  • «яшаш гувоҳномаси», «текширув варағи», «хорижий давлат фуқароси» ва бошқа атамалар киритилмоқда;
  • фуқароликнинг асосий принциплари мустаҳкамлаб қўйилади: ягона фуқаролик, тенг ҳуқуқлилик, фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини қисқартириш, очиқ-ошкоралик;
  • фуқароликка қабул қилиш турлари қайд этилган: умумий, қисқартирилган ва истисно тариқасида;
  • Президент ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссиянинг мақоми, вазифалари ва ваколатлари белгиланган;
  • 1995 йил 1 январгача Ўзбекистон ҳудудига келган ва доимий прописка қилинган, хорижий фуқароликни қабул қилмаган ва қонун кучга киргунига қадар фуқаролиги бўлмаган шахсларга бериладиган яшаш гувоҳномаси асосида яшаб келаётган шахслар республика фуқаролари деб эътироф этилади (бундай шахслар сони 49 228 кишини ташкил этади);
  • туғилган жойи ва ота-онасининг фуқаролигидан келиб чиққан ҳолда хорижий давлат фуқаролари ҳисобланган болаларга Ўзбекистон фуқаролигини бериш тартиби белгиланди;
  • фуқароликни йўқотишга сабаб бўладиган консулликда ҳисобга турмаслик муддати 3 йилдан 7 йилгача этиб ўзгартирилди;
  • фуқароликни қабул қилиш масалалари бўйича ишларни тўхтатиб туриш, тугатиш учун аниқ асослар белгилаб берилди;
  • ҳар бир ваколатли органда материалларни кўриб чиқиш муддати бир ойдан ошмаслиги, умумий муддат эса – фуқаролик масалаларига оид материаллар киритилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак;
  • давлат тилини мулоқот қила оладиган даражада билиш фуқароликни олиш шартларидан бири сифатида қабул қилинди.

 

Расмий маълумотларга кўра 1991 йилдан 2007 йилгача 482 киши Ўзбекистон фуқаролигини олган. Сўнгра 2016 йил декабргача ҳеч кимга фуқаролик берилмаган. 2017 йилдан ҳозирги пайтга қадар 8 минг киши Ўзбекистон паспортини олган. Бугунги кунда Ўзбекистонда фуқаролиги бўлмаган 95 857 киши истиқомат қилади. Бу Марказий Осиё минтақасида яшайдиган шундай шахслар умумий сонининг 78,5%и деганидир.

 

2019 йилнинг 10 ойи ичида 4 951 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини, 847 317 фуқаро биометрик паспорт олган, 781 376 нафар фуқарога чет элга чиқиш учун биометрик паспортлар берилган.

 

Лола Абдуазимова.



Комментарии (3)

Добавить комментарий

Гость_Ali :

2019-11-20 11:03:23

Juda yahshi Alloh rozi bulsin,tezroq amalga kuchga kirsa yanayam yahshi bulardi ,,, Sh . M .Mirziyoyevga cheksiz soğlik bilan tashakkurimizni bildiramiz

Гость_Фотима :

2020-01-28 21:44:04

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

Гость_FFFF :

2020-02-20 16:55:33

Гость_Ali :2019-11-20 11:03:23
                            Juda yahshi Alloh rozi bulsin,tezroq amalga kuchga kirsa yanayam yahshi bulardi ,,, Sh . M .Mirziyoyevga cheksiz soğlik bilan tashakkurimizni bildiramiz                        

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_