Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
МҲЭКМнинг 1 бараваридан кам иш ҳақи ҳисобланганлиги тўғрисида солиқ органи хабарномаси келганда нима қилиш керак Мустақиллик кунида қандай дам оламиз Маркировкаланган товарларнинг сотилиши онлайн-НКТ чекларида қандай акс эттирилади Келиб тушган товар-моддий захиралар таннархи қандай аниқланади Эслатма: ихтиёрий равишда тугатиш тартиби Қандай қилиб корхонани муаммосиз тугатиш мумкин (4 қисмдан иборат йўриқнома)

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради

28.07.2025

Рус тилида ўқиш

Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

 

Иш ҳақи ва стипендиялар оширилади

 

Бюдждет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда талабалар ва ўқувчиларнинг стипендиялари 10 %га оширилади.

 

Портловчи моддалар билан ишлаш учун лицензия – ФВВ билан келишилган ҳолда

 

Эндиликда портловчи ва хавфли моддалар, портловчи қурилмаларни:

  • яратиш,
  • ишлаб чиқариш,
  • ташиш,
  • сақлаш,
  • реализация қилиш (сотиш)

бўйича лицензияларни беришда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) билан мажбурий келишув талаб этилади.

 

Ер ости бойликларидан фойдаланиш қоидалари бузилгани ҳақидаги хабарлар учун мукофот тўланади

 

«Геомониторинг» ахборот тизими орқали:

  • ер ости ресурсларидан фойдаланиш қоидалари бузилиши акс этган фото ва видео материалларни юбориш;
  • тақдим этилган маълумот учун пул мукофоти олиш мумкин бўлади.

 

Ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринлари захираси жорий этилади

 

«Ягона миллий меҳнат тизими» ахборот дастурида ногиронлиги бор шахслар учун иш ўринларини захиралаш тизими жорий этилади.

Ташкилотлар электрон рўйхатга асосан, ногиронларнинг жисмоний ҳолати, имкониятлари ва малакасига қараб, ўз жойлашган манзилида иш ўринларини захира қилиб берадилар.

 

Озиқ-овқат маҳсулотларига мажбурий стандартлар бекор қилинади

 

Бундан буён озиқ-овқат маҳсулотлари учун мажбурий стандартлар ўрнига Кодекс Алиментариус стандартлари асосида санитария қоидалари, нормалар ва гигиеник меъёрларга амал қилиш талаб этилади.

 

Давлат органларида жисмоний тарбия ва тана вазни индекси назорати жорий этилади

 

Ҳар бир иш кунида давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний тарбия тадбирлари ўтказилади. Ходимларнинг тана вазни индекси мунтазам ўлчанади ва бу маълумотлар hrm.argos.uz платформасида доимий равишда эълон қилиб борилади.

 

Айрим оилаларга боғча учун тўлов компенсация қилинади

 

Компенсация маблағлари давлат бюджети ҳисобидан ажратилади ва хусусий мактабгача таълим муассасаларига йўналтирилади.

 

Қабул қилинган талабалар ҳақидаги маълумот HEMIS тизимига жойлаштирилиши шарт

 

Барча хусусий олий таълим муассасалари талабаларни қабул қилиш буйруғини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг HEMIS ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиши шарт. Охирги муддат – жорий ўқув йилининг 1 октябридан кечикмаслиги керак.

 

Саодат Усманова

 


.

Валюталар курси

2025-08-22
  • USD:12413.79 (+0.00) сум
  • EUR:14468.27 (+0.00) сум
  • RUB:154.86 (+0.00) сум