Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Янги Меҳнат кодекси: иш ҳақини тўлаш (3-қисм)

04.01.2023

Рус тилида ўқиш

Биз юридик фанлар номзоди, янги МК ҳаммуаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Нормa» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Ҳикматованинг янги Меҳнат кодекси бўйича иш ҳақи борасидаги тушунтиришларини беришда давом этамиз (1 ва 2-қисмларга қаранг).

 

Ушбу мақолада:

• ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишлар тартиби қандай ўзгарди; 
• қайси ҳолларда меҳнат шартномаси бекор қилинганда «таътил пули»ни ушлаб қолиш мумкин эмас;
• «алиментчи»дан иш ҳақининг қайси қисмини ушлаб қолиш мумкин;
• ва ниҳоят – ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақидан ушлаб қолиш ва иш ҳақини тасарруф этишнинг фарқи нимада.

 

Иш ҳақидан қандай ушлаб қолишлар учун ходимнинг розилигини олиш керак эмас.

 

Амалдагиси каби, янги Меҳнат кодексида ҳам иш ҳақидан ушлаб қолиш умумий қоидага кўра ходимнинг ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкинлиги назарда тутилган.

 

Бунда ходимнинг розилигидан қатъи назар, қуйидагилар ушлаб қолинади :

1) солиқлар ва йиғимлар;

2) «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган суд қарорларини ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун, шунингдек ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариш учун керак бўладиган суммалар;

3) Сўндириш (қайтариш) учун қуйидаги суммалар:

  • иш ҳақи ҳисобига берилган бўнак;
  • бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганлиги муносабати билан хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига берилган, сарфланмаган ва ўз вақтида қайтарилмаган бўнак;
  • ҳисоб-китобдаги хатолар оқибатида ортиқча тўланган суммалар.

 

Давомини kadrovik.uz да ўқинг.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум