Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Янги МК: меҳнатга ҳақ тўлаш (1-қисм)

12.12.2022

Рус тилида ўқиш

Янги МК ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини максимал даражада батафсил баён қилди. Мавзу кенг ва қизиқарли, шунинг учун уни қисмларга ажратамиз. Юридик фанлар номзоди, янги МК  лойиҳасини тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари Михаил Гасанов ва «Нормa» эксперти Ленара ХИКМАТОВАнинг ушбу  мақоласида:

 хусусий ташкилотлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини қўллашлари шартми;
 иш ҳақи қандай қисмлардан иборат;
 «қўшимча тўлов», «устама», «мукофот», шу жумладан рағбатлантирувчи мукофот тушунчалари ўртасидаги фарқ нимада;
 меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари қандай ўрнатилиши ва бунинг учун қачон ички ҳужжатлар шарт эмаслигини билиб оласиз.

 

1. «Меҳнатга ҳақ тўлаш» ва «иш ҳақи» 28.10.2022 й. 798-сон ЎРҚ янги МК 243-м.

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш – бу иш берувчи томонидан ходимга унинг меҳнати учун тўловлар белгилаш ва уларни амалга ошириш юзасидан меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнат шартномаси билан тартибга солинган муносабатлар тизимидир.

 

«Иш ҳақи» тушунчасига қуйидагилар киради:

  • ходимнинг малакасига, бажарадиган ишининг мураккаблигига, миқдорига, сифати ва шароитларига қараб тўланадиган меҳнат учун мукофот суммаси;
  • компенсация хусусиятига эга тўловлар – компенсация хусусиятига эга қўшимча тўловлар ва устамалар, шу жумладан меҳнатнинг нормал шароитларидан четга чиқилган (тунги вақтдаги, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги иш, иш вақтидан ташқари иш ва б.) шароитларда ишлаганлик, ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун ва бошқалар;
  • рағбатлантирувчи тўловлар – рағбатлантирувчи хусусиятга эга қўшимча тўловлар ҳамда устамалар, мукофотлар ва тақдирловчи тўловлар.

 

Тузилишга кўра иш ҳақи асосий (базавий) ва қўшимча (ўзгарувчан) қисмлардан иборат бўлади 28.10.2022 й.798-сон ЎРҚ янги МК 248-м..

 

Давомини kadrovik.uz. да ўқинг.

Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/masofadan_turib_ishlovchi_chet_ellikka_vaqtincha_mehnatga_laeqatsizlik_nafaqasini_tulash_mumkinmi

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум