Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Янги Солиқ кодекси қандай қилиб ҚҚС нейтраллигини таъминлайди

05.09.2019

Рус тилида ўқиш

Назарияда, қўшилган қиймат солиғи идеал солиқ ҳисобланади. Уни тўлаш юкни пировард истеъмолчи кўтаради. Бироқ кўпчилик тадбиркорлар у ёки бу ҳолатда ҳам тушумнинг бир қисмидан айрилишларига тўғри келганлиги сабабли  ҚҚСни тўлаймиз деб ҳисоблашади. Ўзбекистон солиқ кодексининг янги таҳрири ҚҚСни халқаро стандартларга аҳамиятли яқинлаштиради.

 

«ҚҚСнинг нейтраллиги» нимани англатади

 

Солиқ иқтисодий субъектларнинг ҳолатига минимал таъсир кўрсатиши лозим. Ана шу нейтраллик бўлади. У ҚҚСнинг ўзига хос хусусиятидир: уни пировард истеъмолчи тўлайди. Ҳар бир тадбиркор эса солиқ босқичма-босқич ундирилишини ва бюджетга ўтказилишини таъминлайдиган агент сифатида чиқади.

 

ҚҚСни ундиришнинг узлуксиз занжирида солиқни чегириб қолиш механизми туфайли у бизнесдаги молиявий натижаларга таъсир кўрсатмайди. Тадбиркорлар қарорларни солиқ умуман бўлмагандаги ҳолатлардаги каби қабул қиладилар. Бозордаги рақобатчиликка ҳам зарар етмайди.

 

Ўзбекистонда ҚҚС ҳеч қачон нейтрал бўлмаган. Кўпгина солиқ режимлари ва имтиёзлари қўшилган қиймат занжирини узиб юборарди, ҚҚСни оборотдан солиққа айлантириб қўярди. Бунга ҚҚСни ҳисобга олиш механизми чекланганлигини қўшадиган бўлсак, нега бизнес ҚҚС тўлаймиз деб ҳисоблаши тушунарли бўлади.

 

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг лойиҳаси ҚҚС нейтраллигини таъминлашга қараб одимламоқда.

 

Солиқ кодекси лойиҳасидаги ҚҚС нейтраллигини таъминлайдиган асосий ўзгартиришлар

 

СКнинг янги таҳририда «алоҳида» солиқ шартлари яратилган фаолият турлари сонини аҳамиятли камайтириш таклиф қилинмоқда. Кўпгина солиқ режимларини ўз ичига олган солиқ тизимининг «бўлинган» шартларида ҚҚС нейтраллигини таъминлаб бўлмайди. Солиқ кодексининг янги таҳририда улар иккита – умумбелгиланган ва соддалаштирилган.

 

ҚҚС тўловчилар доираси кенгайтирилди. Уларга доимий муассасалар орқали фаолият юритадиган хорижий юридик шахслар, бозорлар, адвокатлик бюролари ва фирмалар,  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари қўшилди. Бунда охирида айтиб ўтилганлар учун фойда солиғининг ноль даражали ставкаси белгиланган ва улар мол-мулк солиғидан озод этилган.

 

ҚҚС нейтраллигини таъминлашга Ўзбекистон томонидан қабул қилинган халқаро мажбуриятларга мувофиқ солиқ ундирилмайдиган механизмларга ўзгартиришлар киритиш ҳам кўмаклашиши керак. Мажбуриятларга ноль даражали ставка механизми орқали риоя этилиши таклиф қилинмоқда. ҚҚСдан озод этиш солиқнинг нейтраллиги бузилишига олиб келади. Бунда «озод этиш вируси» тобора кўпроқ хўжалик юритувчи субъектларга «юқиб» боради.

 

Масалан, халқаро ёки хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларининг маблағлари ҳисобига лойиҳаларни амалга оширадиган корхоналарни олайлик. Улар ўз етказиб берувчилари ҳам ҚҚСдан озод этилишига интиладилар. Улар эса, ўз навбатида, ўзларининг етказиб берувчилари учун имтиёзлар берилишини истайдилар ва бу чексиз давом этаверади. Натижада солиқ тўламайдиганлар сони геометрик прогрессия асосида ортиб бораверади ва бунда ҚҚС нейтраллиги янада кўпроқ йўқолиб боради.

 

Шу боис янги таҳрирда нафақат экспорт қилувчилар учун, балки Ўзбекистон томонидан қабул қилинган мажбуриятларга мувофиқ солиқ тўламайдиган субъектлар учун ҳам ҚҚСни ноль даражали ставкада қўллаш назарда тутилган. Бу уларга товарлар ва хизматларни харид қилишда тўланган ҚҚСни қайтаришларига имконият яратади.

 

Шунингдек, СКнинг янги таҳририда солиқнинг нейтраллигига зарар етказадиган ҚҚС бўйича имтиёзлар сонини қисқартириш йўналиши давом эттирилади. 2019 йилда уларнинг сони 37 дан 25 гача қисқартирилди. Дастлаб уларни яна 2 та имтиёзга камайтириш, кейин эса қатор суғурта ва молиявий хизматлар бўйича имтиёзларни бекор қилиш таклиф қилинмоқда.

 

Ортиқча тўланган ҚҚСни қайтариш механизми

 

Қоида тариқасида, корхона ҳисобга олиш механизми орқали етказиб берувчига тўланган солиқни қайтаради. Харидордан йиғилган ҳамда товарлар ва хизматларни харид қилишда тўланган солиқлар ўртасидаги фарқ бюджетга келиб тушади. Бироқ инвестиция товарлари деб аталувчи айрим товарлар бўйича ҳисобга олиш бюджет чекловлари туфайли бир неча ойларга, баъзида йилларга чўзилиб кетарди.

 

Масалан, 6 млрд сўмга кўчмас мулк сотиб олдингиз, бу суммадан ташқари 1,2 млрд ҚҚС тўладингиз. Ҳозир уларни 36 ой давомида – ҳар ойда 33,4 млн сўмдан ҳисобга киритишингиз мумкин. Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳаси ҚҚСни инвестиция қўйилмаларидан дарҳол ва тўлиқ ҳисобга олишга имкон беради. Жами 1,2 млрд сўмни харидордан олинган солиқ суммасидан чегирган ҳолда ўзингизга қайтариб олишингиз мумкин.

 

Бошқа мисол: янги ташкил этилган корхоналар бир неча миллиард сўмга ускуналар, хом ашё ва материаллар сотиб олади, бироқ у фаолиятини бошламаган бўлади. Ёки харид қилинган товарни қийматидан паст нархда сотади. Бюджет бугун ноль даражали ставка белгиланган экспорт қилувчилар ва бошқа ташкилотларга тўлаётгани каби ушбу корхонага ҳам қайтаради.  

 

Бунинг учун корхона камерал текширувдан ўтиши лозим. Акс ҳолда ҚҚС қайтаришнинг криминал схемаларига тўқнаш келишимиз мумкин. Камерал текширувсиз йирик солиқ тўловчилар, экспорт қилувчилар ва банк кафолатларини тақдим этган корхоналаргина пул олишлари мумкин.

 

Иқтисодиёти экспортга йўналтирилган айрим мамлакатларда ҚҚС бўйича қайтаришлар ушбу солиқ бўйича бюджет даромадларининг 50-60%игача етиши мумкин. Ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, Ўзбекистонда қоплов улуши анча камроқ бўлади. Тахминий прогнозларга кўра, бу умумий ҚҚС тушумининг қарийб 15-17%ини ташкил қилиши мумкин. Бироқ бу ҳам ҚҚС солиқ тўловчининг иқтисодий фаолиятига амалда таъсир кўрсатмаслиги, нейтрал бўлиши учун давлат ажратишга тайёр бўлган аҳамиятли маблағлардир.

 

Дилшод Султонов,

молия вазирининг ўринбосари.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум