Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Зарарнинг ўрни қопланса, жазо юмшатилади

04.03.2016

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги материаллар цикли давомида жиноят билан етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплашда жазони юмшатувчи нормалар ҳақида сўз юритамиз.

 

20.08.2015 йилдаги ЎРҚ-391-сон Қонун билан Жиноят кодексининг (ЖК) 180 “Сохта банкротлик” ва 181 “Банкротликни яшириш”  моддалари қоидалар билан тўлдирилди, унга кўра мазкур жиноятларни содир этиш натижасида келтирилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва ундан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. 

 

Қайд қилиш жоизки, бу нормани қўллашда судларга фақат зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилишни қўллаш тақиқланади.

 

Зарарнинг ўрни қисман қопланган тақдирда кўриб чиқилаётган жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги масала суд томонидан уни тайинлашнинг умумий нормаларига мувофиқ ва  ўрни қопланган зарарнинг миқдорини, шунингдек ишнинг бошқа ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилинади. Инчунун, ЖКнинг 55-моддаси биринчи қисмининг “б” бандига асосан етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилиш жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳисобланади. Шу билан бир қаторда зарар ўрнини қисман қоплаш жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолат деб тан олиниши ва енгилроқ турдаги жазони тайинлаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин (ЖКнинг 57-моддаси). Бу ерда жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб тан олиниши учун зарарнинг қандай қисмининг ўрни қопланиши керак, деган савол вужудга келади. Жавоб Олий суд Пленумининг “Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги  жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 21.05.2004 йилдаги 4-сон қарорининг 12-бандида сақланади. Етказилган зарар суммасининг камида ярми айбдор томонидан қопланганлиги шундай ҳолат деб топилиши мумкин.

 

Ўз навбатида, 184 “Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш” моддасига янги норма киритилди. Унга кўра биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарорини олган кундан эътиборан 30 кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилинади.

 

Новелла давлат бюджетига қонунга зид равишда тўланмаган солиқларни ихтиёрий равишда тўлаш учун бир ой муддатни ўрнатади. Бу муддат солиқ хизмати органлари ўтказилган текширув натижалари тўғрисидаги ўз қарорини солиқ тўловчига топширган кундан кейин келадиган кундан бошлаб ҳисобланади.

 

Қайд қилиш лозимки, зарарнинг ўрнини қоплаш кимнинг ҳисобидан: жиноий жавобгарлик хавф солаётган шахснинг шахсий маблағлари ёки у раҳбарлик лавозимини эгаллаган ёхуд бухгалтер ҳисобланадиган, унинг манфаатларида жиноят содир этилган юридик шахс бўлмиш солиқ тўловчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилишининг ҳеч қандай фарқи йўқ.

 

Бироқ жиноятнинг биринчи марта содир этилиши муҳим шарт ҳисобланади. Бу ерда бу нормани талқин қилишга  турли ёндашувлар вужудга келиши мумкин.

 

Гап шундаки, Президентнинг ПФ-4725-сон Фармонига1 биноан 2015 йил 1 июлдан бошлаб ЖКнинг 184-моддасида назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган, жиноят аниқлангандан кейин 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмайди ва у жавобгарликдан озод қилинади.

 

Бироқ ЖКга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар матнида аллақачон айнан қандай жиноят содир этилганлиги кўрсатилмаган ҳолда “биринчи марта жиноят содир этган шахс” атамаси ишлатилаётир. Бу шахсда нафақат солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлиги, балки бошқа жиноятлар учун ҳам судланганликнинг йўқлиги тўғрисидаги талабни кўзда тутади. Гарчи ЖКнинг 2-моддасига мувофиқ жиноят қонунчилиги фақат Жиноят кодексининг ўзидан иборат, бошқа қонун ҳужжатлари эса жиноий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиши мумкин эмас экан, ЎРҚ-391-сон Қонун қабул қилинган пайтдан бошлаб аввал амал қилган қонуности ҳужжатлари ўз юридик кучини йўқотди.

 

 

Маълумот учун: аввал зарарнинг ўрни қопланганда озодликни чеклаш ва ундан маҳрум қилишни қўллашга чеклов  167 “Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш”, 168 “Фирибгарлик”, 170 “Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш”, 1811   “Қасддан банкротликка олиб келиш” ва 184 “Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш” моддаларида кўзда тутилган жиноятларга нисбатан назарда тутилганди.

 

Шунингдек ЖКнинг қатор моддалари зарарнинг ўрни уч карра миқдорда қопланганда кўрсатилган жазо турларини қўллашга чекловни кўзда тутади –  132 “Тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш”, 173 “Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш”, 175 “Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш”, 198 “Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш”, 202 “Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш”, 233 “Банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш” моддалар.

 

 

Самир ЛАТИПОВ,

экспертимиз. 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:


Бизнесни нотўғри текширдингми – Жиноят кодекси бўйича жавоб берасан

 

Лицензиялаш қоидаларини бузиш жиноий жазоланади

 

______________

1 Президентнинг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони 2-бандининг олтинчи хатбошиси. 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум