Наманганда bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимининг илк сайёр аттестация имтиҳони бўлиб ўтди. Унда 22 нафар мутахассис иштирок этди. Шу муносабат билан мухбиримиз «Norma» ПРМ директори Мўмин Ашуров билан суҳбатлашди
Туғилганлик тўғрисида гувоҳномани бериш осонлашади
Тошкентда пилот лойиҳа ишга туширилди – бола туғилганлиги тўғрисида гувоҳномалар Давлат хизматлари марказларида «ягона дарча» принципи бўйича берилади
22 ноябрдан совуқ сув нархи оширилади
1 кубометр сув учун тариф 280 сўмни, оқава сув чиқариш учун – 235 сўмни ташкил этади
ЎзРТХБ Қозоғистонда савдо майдончасини очди
Биржа савдоларининг электрон тизимига (БСЭТ) уланган “ЎзРТХБ” АЖнинг хориждаги савдо майдончаси иш бошлади
Хронометражда янгилик: бизнес учун салбий оқибатлар
Ёзги таътил даврида ўқув муассасаси яқинидаги савдо корхонасининг тушуми камайиб кетди. Солиқчилар... октябрда, яъни ўқув йили қизғин паллага кирган ҳамда савдо авжига чиққан пайтда хронометраж ўтказдилар. Бу қандай оқибатларга олиб келганлиги ҳақида шарҳимизда баён қиламиз
Депутатлар ташқи сиёсат соҳасидаги қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
Гап янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонун ва «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси хусусида
2019 йилда бюджет харажатларининг ярмидан ортиғи ижтимоий соҳага йўналтирилади
3 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда 2018 йилнинг кутилаётган якунлари ҳамда 2019 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози, солиқ ва бюджет сиёсати концепцияси, Давлат бюджети лойиҳаси муҳокама қилинди
Реестр эндигина тўлдирилаётганда
Мамлакатимизда онлайн НКМни жорий этишга тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Барчанинг эътибори фискал маълумотларни узатиш технологиясини танлашга қаратилган. Янги технологияларга ўтиш жараёнида савдо ускуналари тақчиллиги юзага келиши мумкинлиги, шунингдек уни бартараф этиш йўллари ҳақида ҳам ўйлаб кўриш керак. Ушбу материалда ана шулар хусусида батафсил сўз юритамиз
Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини барча ҳисобга қўйдириши шарт!
ДСҚнинг тушунтириш беришича, кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини жисмоний ва юридик шахслар ҳисобга қўйдиришлари керак
Электр энергиясига тарифлар босқичма-босқич оширилади
Дастлабки индексациялаш 2018 йилнинг 16 ноябрида, иккинчиси эса – 2019 йилнинг 1 июнида амалга оширилади
Табиий газ нархлари икки марта оширилади
Барча истеъмолчилар учун газ тарифлари 2018 йил 16 ноябрдан ва 2019 йил 1 июндан ошади. Юнусобод туманида 2019 йил бошидан табиий газнинг маиший истеъмолчилари билан ўзаро ҳисоблашишнинг янги схемасини жорий этиш бўйича эксперимент бошланади
Валюта омонатларини қандай кўпайтириш мумкин
2018 йил ноябрь ҳолатига кўра хорижий валюталардаги омонатлар бўйича банк таклифлари шарҳини эътиборингизга ҳавола қиламиз
Аи-80 бензини 5%га қимматлашади
2018 йил 16 ноябрдан бензин ва дизель ёқилғисининг янги чакана нархлари белгиланди. Адлия вазирлиги Telegram орқали шундай хабар берди
КПК воситасида ҳақ тўлаш: ҳисобварақ-фактура керакми
Президентнинг 30.10.2018 йилдаги ПФ-5564-сон Фармонининг корпоратив пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни расмийлаштиришнинг янги тартиби тўғрисидаги нормаларини таҳлил қиламиз
Ўзбекистон Doing Business рейтингида 76-ўринни эгаллади
Жаҳон банки Гуруҳининг «Doing Business 2019: Training for Reform» маърузаси эълон қилинди. Ўзбекистон ўтган йилги тадқиқот билан солиштирганда 2 та позицияни йўқотди
Ноябрда нималар кучга киради
«Минималка» оширилади, савдо-сотиқ қилиш қоидалари соддалаштирилади, уннинг бозор нархлари жорий этилади. Ушбу шарҳда 2018 йил ноябрдаги шу ва бошқа янгиликлар ҳақида сўз юритилади
Тиббиёт ходимларининг ойлиги 26,5%га, олий таълим ва илм-фан муассасалари ходимлари иш ҳақи 1,5 баробарга оширилади
2019 йилда солиқ ва мажбурий тўловлар тури 19 тадан 15 тагача қисқартирилади, корхоналар тасарруфида қўшимча 5,2 трлн сўм, тадбиркорларда эса 2 трлн сўм даромад қолади. Аҳоли даромадлари 6,5%га ошади
Ирода Ибодуллаева: «Барча саволларимга жавобни bir.uz да топдим»
Агар бухгалтерларнинг барчаси bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимида ўқиб чиққанда эди, ижтимоий тармоқлар гуруҳлари ва мессенжерларида касбий мавзудаги саволлар кўп бўлмаган бўларди. «Бош бухгалтер (солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби) 2 тоифа» ихтисослиги бўйича аттестация имтиҳонини муваффақиятли топширган Ирода Ибодуллаева шундай деб ҳисоблайди
Маҳсулотлар ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимларини автоматлаштиришда нималарни инобатга олиш зарур?
Ўзбекистонда маҳсулотлар ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизими яратилмоқда. Унинг жорий этилишидан ҳамма ютади. Солиқларнинг йиғилувчанлиги ошади, бозорлар янада шаффоф тус олади. Қонуний ишлаб чиқарувчиларнинг тушуми кўпаяди, бизнес-жараёнлар ҳам самаралироқ кечади. Истеъмолчилар эса сифатли товар сотиб олганларига ишонч ҳосил қила оладилар
Ташқи савдо вазирлиги экспортчилар ўртасида сўров ўтказмоқда
Сўров натижаларига кўра маҳаллий маҳсулотлар хорижий бозорларга чиқиши учун шароитларни яхшилашга доир чора-тадбирлар қабул қилинади




