Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг

Директор учун мультфильмлар

01.02.2019

Рус тилида ўқиш

«Норма» корхоналар раҳбарлари учун «ҚҚС тўғрисида» кулгили қилиб чизилган мультфильмларни яратди. Уларни buxgalter.uz да бепул томоша қилинг.

 

Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар биринчи навбатда бухгалтернинг бош оғриғи эканлиги барчага маълум. У норматив ҳужжатлар ва тушунтиришларни ўқиб бориши, тренинг ва семинарларга қатнаши зарур, сабаби ҳисоб-китоблар юзасидан бутун масъулият айнан унинг зиммасига юклатилади.

 

 

Бошқа томондан директор ҳам улардан бохабар бўлиши лозим, шундагина у ўз бизнесига бошқача назар билан қарашни ўрганади. Масалан, ҚҚС тўламайдиган етказиб берувчидан арзонроққа олиш ўрнига ушбу солиқни тўлайдиган етказиб берувчидан қимматроқ нархда товар сотиб олишингиз нима сабабдан сиз учун фойдалироқ эканлигини биласизми? Ёки – етказиб берувчидан ҳисобварақ-фактура кечикиб келса, нима учун компаниянгиз пул йўқотишидан хабарингиз борми? Ёхуд у белгиланган шаклда расмийлаштирилмаса-чи?

 

ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг базавий принциплари ва муҳим жиҳатларини билиш у ёки бу лойиҳага пул тикиш, муайян фаолият турлари билан шуғулланиш, керакли етказиб берувчидан товар харид қилишда бир тўхтамга келишда ёрдам беради.

 

 

«ҚҚС тўғрисида» мультфильмлар «Кичик ва хусусий бизнес субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш» деб номланган йирик лойиҳанинг кичик қисми холос. Мазкур ўқув курси тушунтириш берувчи матнлар, видеомаърузалар, тестлар ҳамда вазифаларни ўз ичига олган. Назарий қисм аниқ бизнес мисолида оддий тилда баён этилган. Сиз балансни ўқишни, молиявий модель яратишни, пул оқимларини режалаштиришни ўрганиб олишингиз мумкин – ушбу имкониятларнинг бари бепул тақдим этилмоқда!



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_