Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Ходим қанча маош олиши керак?

06.11.2018

Рус тилида ўқиш

Шартномада ва ходимни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда шундай деб ёзилган: «Штат жадвалига кўра ҳақ тўланади». Аслида Меҳнат кодексига мувофиқ қандай ёзилиши керак? Бу саволга эксперт Абдусалом Рисқуллаев жавоб беради. «Norma» ПРМда 2018 йил 12 ноябрда бошланадиган кадрлар ишини юритиш бўйича ўқув курси доирасида бошқа кўп учрайдиган хатоларни ҳам кўриб чиқади.  

 

– Меҳнат шартномаси ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда ходим меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари қайд этилган бўлиши лозим. Бироқ кўпинча бу масалага юзаки ёндашиб: «Штат жадвалига кўра ҳақ тўланади» дея ёзиб қўя қоладилар. Бу хато, уни Меҳнат кодекси талабларига мувофиқ тузатиш керак.

 

МКнинг 153-моддасига мувофиқ, меҳнат ҳақининг миқдори тарафлар ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Тарафлар корхонада белгиланган тартибга мувофиқ иш ҳақи тўланиши юзасидан келишиб олишлари мумкин. Бунда меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.

 

Шу билан бирга МКнинг 73-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномасида ва буйруқда меҳнат ҳақи миқдори кўрсатилган бўлиши лозим. Аниқ суммани (тариф ставкаси ёки маош), шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини (ишбай ёки вақтбай-мукофот) кўрсатган маъқул. Муддатсиз шартномалар тузилганда эса инфляция ва нархлар ошишини ҳисобга олган ҳолда индексация қилиниши ҳам қайд этилса, тўғри иш қилинган бўлади.

 

Ҳавола орқали ўтиб, курс дастури билан танишиш ва унга ёзилиш мумкин.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_