Томчилаб суғориш тизимини ўрнатганлик учун ҳар бир гектарга 16 млн сўм миқдорда субсидия ажратилади
Шу билан бирга, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кўчат пайвандтаглари учун барча турдаги субсидиялар бекор қилинди.
Соҳадаги айрим инвестиция лойиҳалари учун ерлар танловсиз ажратилади
Гап янги саноат интенсив боғлари ва узумзорларини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳалари ҳақида кетмоқда.
Капитал қурилиш объектларининг Ягона классификатори жорий этилмоқда
Капитал қурилиш объектларига ер билан узвий боғлиқ бўлган ва уларнинг мақсадли вазифасига зарар етказмасдан кўчириб бўлмайдиган бинолар, иншоотлар ва тугалланмаган қурилиш объектлари киради.
Муайян субъектларга электр энергияси учун алоҳида тўлов тартиби белгиланди
Улар қаторига оилавий корхоналар, ҳунармандлар, диний ташкилотлар, ётоқхоналар, уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар киради.
Прокурорнинг айрим фуқаролик ва иқтисодий ишлардаги иштироки бўйича ваколатлари белгиланди
Эндиликда прокурор ўзи иштирок этмаган ишларни суддан талаб қилиб олиши мумкин.
"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Энди оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига киритилади.
Туроператорлар 25 млрд сўмгача миқдорда мақсадли кредитлар оладилар
Уларни тақдим этиш шартлари туроператор фаолиятини 1 йилдан ортиқ амалга ошириш ва камида 15% миқдорда ўз маблағларини жалб қилиш имкониятидир.
Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини давлат қўллаб-қувватлайди
Энди, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ иссиқхона хўжаликларини газ босимининг пасайиши ёки электр энергияси узилишининг сабаблари ҳақида камида 24 соат олдин хабардор қилиши шарт.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади
Пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бошланди
Концепция 2025 йил 1 мартга қадар ишлаб чиқилиши керак.
Тиббий ва соғломлаштириш туризми қандай ривожланади
Хусусан, “консалтинг – диагностика – даволаш – туроператор – транспорт – тиббий таржимон” хизматларини биргаликда кўрсатадиган тиббий туризм кластерлари фаолият бошлайди.
Чанг бўронларига қарши курашиш бўйича Миллий дастур қабул қилинди
Унинг вазифаларидан бири – 2028 йилгача кучли чанг бўронларининг юзага келиш суръатини ҳозирги ҳолатга нисбатан 50 фоизга қисқартириш.
Жамиятда ҳуқуқий маданият қандай оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2 йилга мўлжалланган тегишли дастур тасдиқланмоқда
2025 йилда 1 млн нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади
2024 йил 1 декабрдан Камбағал оилалар реестри юритилади.
Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 3,2 трлн сўм йўналтирилади
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Олиб чиқилаётган қимматбаҳо металлар ҳақидаги маълумотлар махсус тизимга киритилади.
Божхона қўмитаси ҳар ойда мазкур маълумотларни Статистика агентлигига тақдим этиб боради.
Атамалар комиссияси олдида қандай вазифалар турибди
Улардан бири - янги илмий асосланган сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш.
Айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституцияга мувофиқлаштирилди
Уларга оммавий ахборот воситалари фаолияти ва инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди.
Оториноларингология йўналиши бўйича илмий лабораториялар ташкил этилмоқда
Улар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Жисмоний шахсларни тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйишда давлат хизматини кўрсатиш регламенти тасдиқланди
У Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бирламчи тиббий-санитария муассасаларига – кўп тармоқли марказий, оилавий поликлиникаларга, оилавий шифокор пунктларига нисбатан татбиқ этилади.
Иккита солиқ имтиёзи бекор бўлмоқда
Крипто-активлар айланмаси бўйича солиқлардан озод қилиш муддати белгиланмоқда.
Таълим кредити кимларга берилади
Ҳукуматнинг айрим қарорларига олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ҳамда ўқувчиларига таълим кредити ажратиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Улгуржи савдо корхоналари учун алкоголь маҳсулотларини энг кам сотиш нархи белгиланмоқда
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам сотиш нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди.
Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
Шунингдек, оммавий тадбирлар ўтказиш учун Рухсатномага ҳам қўшимчалар киритилди.
Ҳакамлик судларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш фақат ДХМ ва ЯИДХП орқали амалга оширилади
Хусусий нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш, ННТларнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини аккредитация қилиш ва уларнинг рамзларини рўйхатдан ўтказиш учун ҳам худди шу тартиб белгиланган.
Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида наслли уруғчилик станциялари ташкил этилди
Уларнинг асосий вазифалари – ипак қуртининг юқори сифатли элита уруғларини тайёрлаб, уруғчилик корхоналарини улар билан таъминлаш.
Пахта хомашёси етиштирувчиларига субсидия тўланади
Улар пахта етиштирувчилар томонидан 2024 йил ҳосили пахта хомашёсини етиштириш учун олинган имтиёзли кредитлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларини сўндиришга йўналтирилади.
Товар-хомашё биржалари учун янги талаблар белгиланди
2025 йил 1 июлга қадар уларнинг устав капитали 200 млрд сўмга етказилиши лозим.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси нақдсиз шаклда амалга оширилади
Марказий банк бошқарувининг қарори билан Кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумотлар алмашиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
1 апрелдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади
Бу йил Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади. Ўзбекистонликлар қайси кунларда дам олиши ҳақида – бизнинг материалимизда.
Ижро тартиб-таомиллари рақамлаштирилади
Ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ҳамда ўз вақтида ижро этиш чора-тадбирлари белгиланган.
Академик лицей ўқувчилари учун якуний аттестация соддалаштирилди
Академик лицей ўқувчиларига якуний давлат аттестациясидан ўтишда қўшимча имтиёз ва кафолатлар берилди.
АЭСда водород портлашидан ҳимояни қандай таъминлаш мумкин
Қоидалар сув ва сув-энергетик турдаги реакторлар (ССЭР) билан жиҳозланган атом электр станцияларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда водород портлашидан ҳимояланиш талабларини белгилайди.
Ўзбекистонда исломий молия жорий этилмоқда
Исломий банклар фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва банклар томонидан исломий молия хизматларини кўрсатиш тартибини мустаҳкамловчи Қонун қабул қилинди.
Автомобилда халқаро ташишларга рухсат бериш тизими такомиллаштирилмоқда
Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга рухсатномаларни алмаштириш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Нотариус лавозимини эгаллаш учун ёшга оид чеклов узайтирилмоқда
65 ёшдан катта ёшда ишлашни хоҳловчи нотариуслар нотариус лавозимини эгаллашнинг энг юқори ёш чегарасини 70 ёшгача узайтиришлари мумкин.
Халқ қабулхоналари фаолияти самарадорлиги оширилади
Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини сўзсиз амалга ошириш орқали уларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш назарда тутилмоқда.



