Norma.uz портали 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
* Халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимининг амалдаги ставкаси 20 фоизга камайтирилади.
* Айрим шахсларга ёшга доир пенсияни умумбелгиланган ёшдан 2 йил олдин тайинлаш бўйича хизматлар проактив шаклда кўрсатилади.
* Зарарли ва оғир меҳнат шароитларида банд бўлган шахсларга ҳамда умумбелгиланган ёшни қисқартирган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ДХМ ёки ЯИДХП томонидан хизматлар кўрсатилади.
* "LPG-Trade" МЧЖ томонидан суюлтирилган газни сотиб олиш ва аҳолига етказиб бериш биржа орқали амалга оширилади.
* Ижтимоий соҳа объектлари учун суюлтирилган газ "LPG-Trade" МЧЖ томонидан бозор тамойиллари асосида шаклланадиган биржа нархларида етказиб берилмоқда.
* ППХ ва ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати нарядлари "112" тизими орқали келиб тушган жиноятлар тўғрисидаги хабарлар бўйича нафақат жамоат жойларида, балки турар-жой биноларида ҳам содир этилган ҳодисалар жойига етиб боради.
* Оммавий тадбирларда жамоат тартибини бузган шахсларнинг бўлажак оммавий тадбирларга кириши чекланади.
* Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган тадбиркорлик субъектларига уларнинг ойлик истеъмоли учун тўланадиган олдиндан тўлов миқдори 15 фоиз миқдорида белгиланади.
* СМС орқали товарларни (ишларни, хизматларни) реклама қилувчи юридик ва жисмоний шахслар ушбу ҳаракатларни фақат абонентнинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг амалга оширишлари мумкин.
* Телекоммуникация тармоқлари (мобил алоқа) орқали соат 18.00 дан 09.00 гача реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини тарқатиш тақиқланади, мобил алоқа операторларига эса абонент сўровига кўра улар томонидан тарқатиладиган реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини тўлиқ ёки қисман блоклаш мажбурияти юкланади.
* Ташкилотлар, шу жумладан нодавлат архивлар эндиликда ўзларида сақланаётган архив ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни Архив ахборот тизими орқали давлат архивларига тақдим этишлари лозим.



