Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Аудитор бўлиш осонлашади

11.10.2018

 

Молия вазирлиги янги таҳрирдаги Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низом лойиҳасини эълон қилди.

 

Айни пайтда Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 13.10.2000 йилда 977-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилади. Аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасига (19.09.2018 йилдаги ПҚ–3946-сон қарор билан тасдиқланган) мувофиқ ушбу ҳужжатга ўзгартиришлар ишлаб чиқилди. 

 

Эслатиб ўтамиз, малака сертификати дастлаб 5 йиллик муддатга берилади, сўнг – навбатдаги 10 йилга ва кейинчалик муддатсиз даврга узайтирилади (батафсил қаранг).

 

Аудиторлар малака сертификатини олган йилдан кейинги йилдан эътиборан ҳар йили ўтишлари шарт бўлган малака ошириш дастурлари ҳажмини 60 соатдан 40 соатгача қисқартириш таклиф этилмоқда.

 

Малака сертификатини олишга талабгорларнинг маълумоти ва иш стажига қўйиладиган талаблар ҳам ўзгаради. Лойиҳа ўзгартиришларсиз қабул қилинган тақдирда номзод қуйидаги 3 та вариантдан бирига мувофиқ келиши керак бўлади:

 

  • олий маълумотга ва охирги 5 йил ичида камида 3 йиллик аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ёхуд бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш, ёки ушбу соҳаларда дарс бериш билан боғлиқ иш стажига эга бўлиш;
  • «бухгалтерия ҳисоби» ва «аудит» ихтисосликлари бўйича магистр дипломи билан аудиторлик ташкилотида камида 1 йиллик амалий иш стажига (ш.ж. ўриндошлик асосида) эга бўлишнинг ўзи кифоя;
  • Ўзбекистонда ёки хорижий давлатда (нострификациялаш ўтказилганлиги шарти билан) олинган иқтисодий фанлар соҳасида илмий даражага эга бўлганда иш стажига доир талаблар қўйилмайди.

 

Бундан ташқари, CIPA, АССА, СРА, Сертификатланган малакали бухгалтер, ДипИФР сертификатлари ва дипломларига эга бўлган мутахассисларга аудитор малака сертификатини бериш тартиб-таомилини соддалаштириш таклиф этилмоқда. Улар учун аудиторлик ташкилотларида иш стажига эга бўлиш ва малака имтиҳонидан ўтиш талаби бекор қилинади.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум